Хитой – энг атеистик мамлакат
Жаҳон ҳамжамиятининг ўртача 13 фоиз бадбахт одами ўзини атеист деб ҳисоблайди. Ўзини атеист деб ҳисоблайдиган шахсларнинг энг кўпи Хитойда яшайди – 47%. Мисол учун, Саудия Арабистонида ҳам 5% атеистлар бор, гарчи бу ерда атеизм тақиқланган бўлса-да.
Хитойда атеистик бурилиш
Хитойда Компартия аъзоларига худога ишониш тақиқлаб қўйилди, Худога ишонадиган фуқаролар эса қайта тарбияланмоқда. Хитой Коммунистик партияси (ХКП) давлатнинг мафкуравий асослари билан ишлашга киришди. Ёзда ХХР Дин ишлари бўйича Давлат қумитаси директори Ван Цзаоань дастурий мақола чоп этиб, унда қуйидагилар ҳақида баёнот берди: партия аъзолари диний эътиқодларга эга бўлмаслиги лозим, марксизм ва атеизмга риоя қилиши шарт, қадриятларни диндан излаш эса тақиқланади.
Атеистик натурализм
Инсон ҳаёти қадрга эга эканига ҳаммамиз ишонамиз. Бироқ, биз бу туйғу ва фикрларни интеллектуал тарзда исботлай оламизми? Ислом инсон ҳаёти қадрли эканини интеллектуал тарзда исботлай олади. Атеизм эса, инсон ҳаёти қадрини исботлашда катта фалсафий муаммоларга дуч келади.
Диний ва атеистик ақида
Танлаш ҳуқуқига эга бўлган кўпчилик илм-фан ва динни худди бир-бирини инкор қиладиган нарсадек ўзаро қарши қўядилар. Нега масала тамомила терс қўйилган? Дин илм-фанни инкор қилади, деб ким айтган? Ислом оламида илм-фаннинг юксак даражада ривожланиши қайси даврга тўғри келади? Булар ўта диндор ва ўта консерватив баҳоланадиган жамиятда юз бермаганмиди?