close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.05.2022 16:38

Британиянинг The Guardian газетаси пайшанба куни Сурия пойтахти Дамашқ жанубида жойлашган Тадамон шаҳрида Башар Асад режими жангарилари томонидан 2013 йил апрелида содир этилган қирғинни акс эттирувчи кадрларни чоп этди.

14.05.2020 22:07

Сурия парламенти котибининг ҳисоблашича, Кремл Асадга босим кўрсатишга ҳақли эмас. Россия-Сурия муносабатларида хавотирга солувчи аломатлар пайдо бўлади. Сурия Халқ Кенгаши (парламент) котиби Холид ал-Абуд баёнот билан чиқиб, Кремл Сурия ҳукуматига ўз истакларини ўтказа олмайди, чунки мамлакатнинг сиёсий келажаги уларга боғлиқ деб айтди.

04.05.2020 02:05

Сурия президенти Башар Асад ҳозир жуда оғир вазиятда. Айни пайтда у назорат қилаётган мамлакатнинг қисмини қайта тиклашга пули йўқ. Унинг, айниқса, урушдан кейинги даврда Араб Республикасини қўллаб-қувватлашга қодир бўлган катта даромад келтириши мумкин бўлган қимматли ҳудудларни эса, эгаллаш имконияти йўқ.

09.04.2020 20:46

Чоршанба куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (OPCW) 2017 йил Суриядаги кимёвий ҳужумларни текшириш бўйича ҳисоботни эълон қилди, тергов гуруҳининг маълумотларига кўра, Сурия ҳаво кучлари Хама вилоятида хлор ва сарин ёрдамида ҳаво ҳужумларини амалга оширган.

30.07.2019 11:43

Зоҳирия мадрасаси ва унинг кутубхонаси Дамашқнинг диний ҳаётида муҳим рол ўйнади. Бу ерда тахминан 15 минг қўлёзма ва юзлаб босма нашрлар сақланмоқда, деб ёзади Раҳми Гёкмен. Зоҳирия кутубхонаси номи унинг мамлуклар султони Малик аз-Зоҳир Бейбарс (1277 йил ўлган) номидаги мадрасада жойлашганлиги билан изоҳланади. У Дамашқ марказида, Ҳамидия бозори, Дамашқ қалъаси, шаҳарнинг қадимий ҳаммоми - ҳамам Малик аз-Зоҳир, Адилиа мадрасаси каби бошқа тарихий бинолар ёнида жойлашган.

27.02.2019 06:37

Ҳижрий 13-йил жумадул-охир ойининг 18-санасида (634 йил 19 август) византияликлар Дамашқ йўлида мусулмонлар қўшинини тўхтатишга уриниб кўрдилар. Шу куни Марж-ал-Суффар яқинида Холид ибн Саид ибн ал-Ас қўмондонлик қилган мусулмонлар қўшини ва Бахан қўмондонлиги остидаги византияликлар қўшини ўртасида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase