close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазо ва Ғарб фожиаси: сўнгги ниқоб ечиб ташланди

Нима бўлганда ҳам, ҳақиқат шундаки, одамлар ўзгармайди - уларнинг ниқоблари ечилади. Қизиқ, одамлар ишғол қаршилик кўрсатишнинг, қувғин қилиш эса озодлик учун курашнинг синоними эмаслигини қачон тушуна бошлайди?

Нима бўлганда ҳам, ҳақиқат шундаки, одамлар ўзгармайди - уларнинг ниқоблари ечилади. Қизиқ, одамлар ишғол қаршилик кўрсатишнинг, қувғин қилиш эса озодлик учун курашнинг синоними эмаслигини қачон тушуна бошлайди?
Ғазода давом етаётган фожианинг натижаларидан бири - ниқоблар ечилмоқда. Воқеалар намуна бўла оладиган. Мамлакатда ҳам, халқаро миқёсда ҳам ким аслида ким ва нима аслида нима эканлигини аниқ тушуниш вақти келди. Ғазо ва умуман Фаластин иши узоқ вақтдан бери шундай қилмоқда. Бироқ, бу сафар вазият бошқача. Жорий эпизод жараённинг кулминацион нуқтасидир.
Ғазо темирдаги аралашмаларини аниқлайдиган ва ажратиб турадиган (Ғазода иккиюзламачилар ва очиқ-ойдин ёвузлар фош қилинади ва шарманда қилинади), темирни тозалайдиган ўчоққа айланди (Ғазода яхши одамлар нафақат аниқланади, балки ер юзида ҳам, осмонда ҳам эътибор марказида ва янада юксакроқ бўлади).
Буни айтар эканмиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг у бунёд этилганидан буён ислом дини ва цивилизациясининг микрокосмоси вазифасини ўтаган Мадина шаҳри ҳақида айтган сўзларини эсламаслик мумкин эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мадина худди босқонга ўхшайди. У зангини кўчириб ва яхшисини мусаффо қилиб туради”, дедилар»  (Бухорий).
Содир бўлаётган фожиа ҳар хил сиёсий, медиа ва ҳатто поп-маданий жанжаллар билан бирга келади. Ҳар бир инсон ўз ҳақлигини ҳимоя қилишни ва уни эшитишларини хоҳлайди. Ҳамма ўзининг насибасини олишни истайди.
Шовқин қулоқни кар қилади - худди фожиадан олдин ҳукм сурган сукунат ва лоқайдлик каби - чалғитувчи нарсалар безовта қилади, ҳикоялар эса чексиздир.
Бу шарт, гарчи имонсизлар ва сиёсий жиноятчиларга ёқмаса-да, бир томондан ҳукмрон шайтон дунёси тузумининг қаҳрамонлари томонидан қўйилган ва қўллаб-қувватланган қонхўр золим, бошқа томондан, деярли бир аср давомида ичкарида яратилган ёки ташқаридан узатилиши мумкин бўлган ҳар қандай эркинлик ва инсонийлик даражасидан маҳрум бўлган қурбон борлиги ҳақидаги оддий ҳақиқатни чалкаштириш учун мўлжалланган.
Шундай қилиб, одамларни ниқобларнинг сони, ўлчами ва шакли ёки қандай ва қаерда ечилганлиги билан чалғитмаслик керак, аксинча, ким ва нима ошкор бўлганига, янги воқеликлар ва уларнинг асосий қаҳрамонларига қандай муносабатда бўлишга эътибор қаратиш керак.
Баъзи кашфиётлар ҳайратланарли бўлиши мумкин, аммо аввалги тушунчалар ва истиқболларни бекор қиладиган даражада ажабланарли бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, ҳақиқат шундаки, одамлар ўзгармайди - уларнинг ниқоблари ечилади. Шу сабабли, бўри ёпинчиғини ўзгартириши мумкин, аммо характерини ўзгартирмайди, деган гап тўғри.

Исроилни қўллаб-қувватлаш учун Ғарб линияси

Афсуски, кўплаб давлатлар томонидан ҳимояланган сўз эркинлиги, эътиқод эркинлиги, имкониятлардан тенг фойдаланиш, адолат ва холислик каби Ғарб қадриятлари очиқдан-очиқ рад этилади. Бинобарин, ҳукуматлар ким сионистик давлатни қўллаб-қувватлашини энг кучли ва таъсирчан ифода этиши ва мазлум ва мулкдан маҳрум қилинган фаластинликларни ким қоралаб, жазолашини билиш учун рақобатлашади.
АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари [бундай] моданинг бошида туриши ажабланарли емас. Уларнинг кўпмиллатли янгиликлар каналлари ва веб-сайтлари - CNN, Fox News, BBC, Sky News ва бошқалар – моданинг бошида туриб, ўзларининг жирканч миссияларида муваффақият қозонишлари учун мавжуд бўлган қамров ва маълумотларнинг бойлигидан завқланишади.
Қолаверса, уларнинг институтлари – ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, таълим, маданият ва ҳаттоки спорт муассасалари ҳам сионизмнинг виртуал ибодатхоналарига айлантирилди, уларнинг қурбонгоҳларида бутун инсонийлик ва ақл-идрок қурбон бўлди, бу муассасалар ходимлари эса шунчаки сионизм фидойиларига эмас, балки миссионерларга ҳам айлантирилди.
Натижада, Ғарб институционал равишда "сионизация қилинди", шу туфайли атроф қуруқ олифтагарчилик ва ёлғонга тўлди. Қаерга қараманг, ёлғон ва шовинизмдан бошқа ҳеч нарсани топа олмайсиз. Дарҳақиқат, Ғарб узоқ вақтдан бери ҳар қандай масъулият ва ўзини-ўзи баҳолашдан маҳрум бўлган.
Масалан, АҚШ нинг Гарвард университетидаги 34 нафар талабалар ташкилотидан иборат коалиция Ғазодаги очиқ зўравонликларга жавобан Фаластин тарафдори сифатида баёнот билан чиқди. Талабалар Фаластин ва исроилликлар ўртасида ўнлаб йиллар давом этган босқиндан кейин юзага келган барча зўравонликлар учун Исроил режимини тўлиқ жавобгар деб билишларини айтдилар. Уларнинг қўшимча қилишича, айб фақат Исроилнинг апартеид режимида.
Бироқ, баёнот эълон қилиниши биланоқ, уларнинг аксарияти Гарвард университетининг таниқли битирувчилари ва қонунчилар бўлган мамлакатнинг сиёсий ва бизнес элитаси томонидан танқид ва ҳужумлар кўпайди.
Улар шунчаки ақлдан озишди. Улар талабаларнинг исм-шарифларини, ҳаттоки [имзоловчиларнинг] ҳаёти ва келажакдаги мартабаларига хавф туғдирса ҳам, уларни қора рўйхатга киритишни ва университетга алоқадорлигини "ўчириш"ни сўрашди.
Бундан ташқари, Франция ва Германия Фаластинни қўллаб-қувватловчи барча намойишларни тақиқлади, Германия канцлери Олаф Шольц: "Ҳозирда Германия учун фақат битта жой бор - Исроил томонида жой", деди.
Худди шундай, Англияда футбол ассоциацияси Буюк Британия ҳукуматининг спортнинг бошқарув органларини Исроилга нисбатан "террорчилик ҳужумлари"ни тегишли равишда қайд қилишга чақирган мактубига жавобан Уэмбли аркасини Исроил байроғи рангларида ёритмоқчи эди. Бироқ, кейинчалик футбол ассоциацияси "баъзи жамоаларнинг норозилигидан қўрқиб" дастлаб режалаштирилган нарсадан воз кечишга қарор қилди.
Ҳукумат бундан норози бўлди ва Маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт бўйича Давлат котиби Люси Фрейзер ҳафсаласи пир бўлганини ва қуйидаги сўзлар билан билдирди: «Бу футбол ассоциациясининг, айниқса, яқин ўтмишдаги бошқа террорчилик хуружларига нисбатан дадил позицияси нуқтаи назаридан умидсизликка олиб келади. Сўзлар ва ҳаракатлар муҳим. Ҳукумат аниқ айтди: биз Исроилни қўллаб-қувватлаймиз».
Худди шу руҳда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мусулмон конгрессмен аёл Рашида Тлаибга "Hamas терроризмига нисбатан сукут сақлагани учун" импичмент эълон қилишга чақирди. Аввалроқ, Тлаибнинг Конгресс коридорларида мухбирнинг "Хамаснинг террорчилик ҳаракатлари ва Исроил тинч аҳолисига нисбатан шафқатсизлиги ҳақидаги" такрорий саволларига жавоб беришдан бош тортгани ҳақида видео интернетда тарқалганди.
Таълим соҳасида ҳам Исроил-Фаластин можароси бўйича анъанавий Ғарб нуқтаи назарини ҳимоя қилишга уринишлар бўлиши кутилмоқда. Ғарбий бўлмаган (исроиллик бўлмаган) элементларга йўл қўйилмайди.
Мисол учун, Ғазо қирғини бошланганидан кўп ўтмай, "Массачусетс штатидаги давлат мактаб округи ўз ўқитувчиларига Исроил терроризми тарихан фаластинликларникидан сезиларли даражада ёмонроқ бўлганини даъво қилувчи манбага [ҳаволани] юборди". Ресурс мазмуни асл бўлиб, ундаги изоҳлар жуда мантиқий эди. Ҳаммаси илмий жиҳатдан исботланган.
Кутилганидек, бу ҳаракат рад этилди, қаттиқ танқид қилинди, нохолис ва "Америкага зид" деб қораланди. Тегишлича, «Таълимни ҳимоя қилувчи ота-оналар» (Parents Defending Education) ташкилотининг федерал ишлар бўйича директори Мишел Экснернинг таъкидлашича, Ревир шари (Массачусетс) давлат мактаблари "антисемитизм руҳидаги ёлғон ва тарғибот" тарқатганликлари учун "уялишлари керак".
У таъкидлади: "Американинг К-12 синфлари билан боғлиқ бўлган ўқитувчилар у ёқда турсин, бирон кимнинг бегуноҳ одамларни, шу жумладан гўдакларни ҳам қувғин қилган ва шафқатсизларча ўлдирган ёвуз террорчилар ва Исроил халқи ўртасида ахлоқий тенгликни топишга ҳаракат қилишига ақл бовар қилмайди".
Худди шундай, ESPN, NBA ва Hollywood бошқалардан жумладан, Исроил террористик давлатини асоссиз ва кўр-кўрона қўллаб-қувватлашда орқада қолишни истамади. 700 дан ортиқ актёр ва Голливуд раҳбарлари ХАМАСни "Исроилдаги ваҳший террорчилик ҳужумлари" учун қоралаган очиқ хатни имзолади. Бироқ, бу ерда бироз қизиқарли ҳолат кузатилди.
Голливуд очиқ мактуби муаллифлари алоҳида таъкидлашича: "Исроилликлар ўнлаб йиллар давомида қўрқиб келаётган даҳшатли туш ҳақиқатга айланди, чунки Хамас террорчилари Исроилнинг шаҳар ва қишлоқларига бостириб кирди... Тинч аҳолига қарата отилган минглаб ракеталар ҳимояси остида ХАМАС бегуноҳ одамлар, аёллар ва болаларни ўлдирди ва ўғирлаб кетди. Улар гўдакларни, қарияларни ўғирлаб кетишди ва ўлдиришди. Улар аёлларни зўрлаб, таналарини бўлаклаб ташлашди".
Шубҳасиз, бу каби нарсаларни ўйлаб топиш учун фақат фавқулодда даражадаги ахлоқий бефарқлик ва ақлан нодонликдан кўпроқ нарса талаб қилинади. Бу Ердаги мулоҳазакорлик, одоб-ахлоқдан бутунлай воз кечишни ва дўзах аҳдига киришни талаб қилади.

Исроил Ғарбнинг "боласи"

Исроил давлатининг ноқонуний ташкил этилиши чексиз сирлар ва баҳс-мунозаралар билан қопланган. Улардан баъзилари сиёсий, бошқалари иқтисодий саналади, лекин жуда озчилик – эҳтимол, биронтаси – соф диний ҳисобланмайди.
Бироқ, Исроил пайдо бўлишига Ғарб, биринчи навбатда, Британия аралашгани аниқ. Британия Фаластинни ўзининг доимий мустамлакаси (Тож мустамлакаси) қилмоқчи эди, аммо бу иш узоқ муддатда амалга ошмай қолди. Мусулмон дунёсининг марказида Фаластинда сионистик давлатни барпо этиш қимматли муқобил вариант эди.
Жон Филби (1885–1960) — британиялик олим, арабшунос ва тадқиқотчи, 1930 йил ислом динини қабул қилган ва қирол Абдулазиз ибн ас-Сауднинг маслаҳатчиси бўлган. Унинг айтишича, Англия Фаластинни ўз мустамлакаси сифатида сақлашни режалаштирганида ҳам, инглиз ҳукумати яҳудийлардан ўз манфаатларида фойдаланган.
Вазият енг юқори даражадаги сиёсий ўйинга ўхшарди. Шунга қарамай, Жон Филбининг шахсий фикри "Англия ҳақли равишда арабларга тегишли бўлган мамлакатдан чиқиб кетиши керак" эди. Бошқа томондан, сионист яҳудийлар минтақани тобора ортиб бораётган тартибсизлик ва ноаниқликдан руҳлантирдилар.
Шундай қилиб, Девид Бен-Гурион (1886-1973) — сионистларнинг асосий раҳбари, Исроилнинг асосчиси ва мамлакатнинг биринчи бош вазири фикрига кўра — "яҳудийлар Фаластинга қайтиш ҳуқуқига эгалар; агар керак бўлса, улар бу ҳақ учун курашадилар" (Жон Филби, Ибн Сауд ва Фаластин).
Ғарб ва Исроил ўртасидаги бу иттифоқ принципиалдан кўра рационал эди. Бу ҳисоб-китоб бўйича никоҳ (шартли иттифоқ ёки стратегик никоҳ) бўлиб, натижада "Исроил" деб номланган ноқонуний "бола" (геосиёсий тузилма) туғилди.
Бу иккинчи жаҳон уруши даврида яҳудийлар, айниқса Ғарбда бошдан кечирган даҳшатлар учун Ғарбни жавобгарликдан озод қилишнинг бир йўли эканлигини ҳам таъкидлаш мумкин. Ғарб яҳудийларнинг такрорланадиган муаммоларидан шу йўл билан "конструктив" қутулмоқчи бўлганини ҳам бутунлай инкор этиб бўлмайди.
Бу Ғарб ҳам, Исроил ҳам ғалаба қозонадиган доимий ечим дегани эди.
Тўғри, Иккинчи жаҳон урушидан анча олдин сионист яҳудийлар Фаластинда яҳудий давлати ташкил этилишини орзу қилишган ва бу орзу негадир эртами кечми, холокост билан ҳам, холокостсиз ҳам рўёбга чиқишини орзу қилган эди, аммо бунинг тезлашишида Ғарбнинг ўрни, бу таклифни амалга ошириш ва унга хизмат қилишда, шубҳасиз, асосий эди.

Омер Спахич (Omer Spahić)
Манба: islam.plus
Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase