close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Яхши ҳаёт» томон қочиш

2017 йил Брюсселда янги туғилган чақалоқларга қўйилган исмлар орасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари энг оммавий бўлди. Бельгия статистика институти берган маълумотларга кўра, шу йил 718 чақалоққа Муҳаммад исми қўйилган. Жами Брюсселда 18044 кишига шу исм қўйилган. Буюк Британия Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра эса, 2018 йил сентябрда Муҳаммад исми Буюк Британия ва Уэльсда туғилган чақалоқлар орасида ТОП-10 га кирди.

2017 йил Брюсселда янги туғилган чақалоқларга қўйилган исмлар орасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари энг оммавий бўлди. Бельгия статистика институти берган маълумотларга кўра, шу йил 718 чақалоққа Муҳаммад исми қўйилган. Жами Брюсселда 18044 кишига шу исм қўйилган. Буюк Британия Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра эса, 2018 йил сентябрда Муҳаммад исми Буюк Британия ва Уэльсда туғилган чақалоқлар орасида ТОП-10 га кирди. Демак, Европада фарзандларига ўз ихтиёрига кўра исм ўйиш борасида ҳеч қандай чеклов кузатилмаяпти. Ҳар ҳолда ҳозирча...
Ғарбда яшаётган мусулмонлар ҳуқуқлари поймол қилинмаяптими? Албатта, жамоат жойларида ҳижобда юриш қонунчилик асосида тақиқланган, Францияда эса Марин Ле Пен партияси кўчаларда ибодат қилишни тақиқлашни талаб қилмоқда. Шунингдек, маҳаллий аҳоли жамоат жойларида таҳорат олган пайт мусулмонлар оёқларини қолган бошқа одамлар ҳам фойдаланадиган раковинага қўйишидан норози. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда кўплаб европаликлар мусулмон-муҳожирлар учун чегараларни ёпишни талаб қилмоқда.
Лекин бунда масжидлар алоҳида бир муаммоларсиз фаолият юритмоқда. Жума намозини ҳеч ким тақиқламаган. Истаган одам кириб намоз ўқийди. Шундай экан, Европада ислом тарафдорлари бу борада имкониятлари чегаралаб қўйилмаган ҳолда ислом талабларини бажариши мумкин. Майли, агар «уларда» мусулмонлар учун имкониятлар биз кўпинча эшитадигандек, шунчалик ёмон экан, нимага мусулмонлар оммаси у ерга интилмоқда? Бу одамларни нима  ҳаракатлартирмоқда? Турмуш даражасининг яхшилигими? Ёки унинг очиқлигими?
Ҳаммага маълумки, Яқин Шарқдаги бир қатор мамлакатларда ёшларнинг таълим олиши, жумладан, хорижда таълим олиши учун ажойиб имкониятлар яратилган. Бошқа қатор имтиёзлар ҳам мавжуд. Лекин барибир мусулмонлар (кўпинча оиласи билан) ғарба чиқишда давом этмоқда. Гап яна мажбурий эмиграция ҳақида эмас, балки бевосита онгли равишда яшаш жойини алмаштириш ҳақида кетмоқда.
Бинобарин, ғарб дунёси ислом тарафдорларини жалб қилмоқда. Шу сабабли нимага деган савол юзага келади. Наҳотки бунинг сабаби жамиятнинг очиқлиги бўлса?
Бу ерда нозик жиҳат шунадки, миграциядан кейин кўпчилик диний амалиётини тўхтатмайди, демак, гап «бегона» анъаналар ва урф-одатларга «қаттиқ ёпишиб олиш»да эмас. Шунда маълум бўладики, гап мусулмонларни Европага жалб қиладиган муболағаларда эмас.
Шундай бўлиши ҳам мумкинки, бу ерда оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин бўлган Европанинг илмий-маданий-ижтимоий жиҳатдан кўпроқ «ривожланганлиги» асосий роль ўйнайди. Бундан ташқари Яқин Шарқ аҳолиси болалик пайтидан (бир неча ўн йилликлар давомида)  ғарб брендларини кийишга, ғарб телеканалларини томоша қилишга, вақти-вақти билан ғарб туридаги кафеларда овқатланишга кўникиб қолган. Уикенд ҳам футбол бўйича жаҳон чемпионатларини томоша қилиш нуқтаи назаридан аллақачон жалб этувчан ҳисобланади, бу айнан Европа биринчиликларидир.
Мусулмон мамлакатларда ислом дунёси бойлиги ва хилма-хиллигида бугунги кунда у жаҳон майдонида на сиёсий-иқтисодий, на ижтимоий-маданий жиҳатдан етакчи эмаслигини тушуниш эҳтимоли юқори. Одамлар эса энг олий поғоналар сари интилади. Эҳтимол, шу сабабли маҳаллий киноленталар ёки телеконкурслар ғарб «визави»ларидан кўчириш бўлиб қолмоқда. Айнан кўчириш, ўзиникини  ўйлаб топиш эмас.
Муҳожир мусулмонларнинг Европага оқими тўхтамаётганиниг сабаби мана шундадир? Бунинг устига, текширувларга кўра, «кофирлар»да анча «ёруғ» экан. Алоҳида бир «босимлар» йўқ. Ягона талаб – қонунларга риоя қилиш, ишлаётган бўлсанг солиқлар тўлаш. Бунинг устига, кўз ўнгимизда ўзини ислом тарафдорлари деб очиқ атайдиган мусулмонлар Европа шаҳарлари мэрлари лавозимини эгаллаётган, мамлакатлар парламентидан ўрин олаётган ва ҳ.к. кузатилаётган ўзига хос янги тарих рўй бераётган шароитларда.
Тўғри, айрим ҳолатларда муҳожирлар маҳаллий аҳолини «тақволи» яшашга ўргатишни бошлаётганлиги европаликларнинг норозилигини юзага келтиради. Гарчи, тан оламизки, Яқин Шарқ мамлакатларида ишлаётган ёки туристик саёҳатда бўлган Европа аҳолиси улар бўлиб турган мамлакат анъанарига сўзсиз риоя қилади ва муаллиф бир неча бор шахсан бунинг гувоҳи бўлган.
Нима қилиш керак? Мусулмонлар (ёки бутун ислом дунёси) ичида бўлган салоҳият мусулмон минтақалардаги вазиятда фойда берадиган бўлиши учун қандай ҳаракатлар амалга ошириш керак? Бунинг учун нималар керак?
Ҳозирги кунда дин (диний дунёқарашлар) шундайки, у асосан маданий-иқтисодий майдон ёки авжига олган геосиёсат уммонидаги алоҳида бир орол каби бошқалардан ажралган ҳолда, мустақил эмас (географик ўрнидан қатъи назар). Технологиялар инқилобига асосланган ҳаётнинг юқори ҳаракатчанлиги шунга олиб келдики, одамлар дунёнинг исталган нуқтасида туриб бутун сайёрамиз ҳамжамияти ичида бўлади. Шундай экан, мусулмонлар ўзини «қулфлаб» олиши ва ўзининг шахсий маконида яшашининг имкони йўқ. Тўғрироғи, камдан-кам бўлсада, маълум бир ҳолатлар шаклланганда бундай вазият ўринга эга бўлиши мумкин. Ҳаёт гирдобига (нафақат виртуал нуқтаи назардан) шўнғир экан, одамлар барча соҳаларда замонавий ютуқлар уммонига жалб қилинади. Улар айтиш жоизки, ҳаёт «кўпроқ ривожланган» бўлиб кўринадиган жойларга жалб этилади.
Айсуски, бу мусобақада ислом дунёси энг яхши ўринларда эмас ва бу одамларнинг катта оқими Ғарб томон ҳаракатланишига олиб келмоқда. Европа оламининг ушбу «кўпроқ ривожланганлиги» нафақат ташқи самарага, балки интеллектуал ривожланишга ҳам асосланмагунга қадар, мусулмон мамлакатлар Европага кўчиб кетаётган вакилларини йўқотишда давом этишининг эҳтимоли юқори.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase