close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ким Ё Чжон

Ким Ё Чжон (кор. 김여정, шунингдек, Ким Ё Джон, Ким Е Ден; 1987 йил 26 сентябрда Пхенянда туғилган, КХДР) – Шимолия Кореянинг сиёсий, давлат ва партия арбоби, Корея Меҳнат партияси (КПМ) Марказий қўмитаси Ташвиқот ва тарғибот бўлими директорининг биринчи ўринбосари, 2017 йилдан буён УМП МҚ Сиёсий бюро аъзолигига номзод. КХДР Буюк раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси, КХДР собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг қизи ва КХДР асосчиси ва “абадий” президенти Ким Ир Сеннинг невараси.

Шахсий ҳаёти

1987 йил 26 сентябрда Пхенянда туғилган. Акаси Ким Чен Ин билан яқин алоқада, чунки 1996 йилдан 2000 йилгача Швейцарияда ва Шимолий Кореяда, «ижтимоий ва эмоционал изоляция, афтидан, унинг ривожланишида ҳал қилувчи куч бўлган» жойда бирга ўқишган. Ватанига қайтгач, Ким Ир Сен номидаги ҳарбий университетда ўқиган. Ким Ир Сен университетида информатикани ўрганган, миш-мишларга кўра, бу ерда Шимолий Корея ҳукумати томонидан ўғирлаб кетилган япон кизи Мэгуми Ёкотанинг қизи Ким Ингёнда ўқиган.
2015 йилнинг январида у ҳукумат амалдори Чхве Рён Хэнинг иккинчи ўғли Чой Сонгга турмушга чиқди. Бироқ Жанубий Корея манбалари бу маълумотар ноаниқ бўлиши мумкин деб айтади. Ким Ё Чжон 2015 йил май ойида фарзанд кутганди. Боланинг жамоат учун номаълум бўлган отаси Ким Ир Сен университети битирувчиларидан бири, 39 партия Бюросида мансабдор шахс ҳисобланади ёки мамлакат етакчисини қўриқлаш учун жавобгар бўлган ҳарбий бўлинмада ишлайди.

Карьераси

2010 йил сентябрида Корея Меҳнат партиясининг Учинчи конференцияси вақтида тасодифан фотокамералар объективига тушиб қолади.
2011 йил декабрида Ким Чен Ирнинг дафн маросимида, дафн қўмитаси аъзоси бўлмасада, акаси Ким Чен Ин ёки марказий амалдорлар ёнида пайдо бўлганида кенг жамоатчиликка маълум бўлди, ОАВ да ҳеч қачон кўрсатилмаган. 2012 йил бошида у Миллий мудофаа бўйича қўмитада туризм бўйича менежер сифатида лавозимга тайинланди, лекин бу ҳақида ОАВ да маълум қилинмади, 2012 йил нобрида Корея Марказий телевидениеси у Ким Чен Инга ҳарбий майдончада ҳамроҳлик қилгани бундан мустасно. У ҳақида биринчи бор расман 2014 йил 9 мартда, акаси билан КХДР Олий халқ ассамблеясида овоз беришда қатнашганида айтилган. Шунда Ким Ё Чжон КМП Марказий Қўмитасининг "юқори мартабали амалдори" сифатида танилган.
2014 йил январ ойида у КМП 54-бўлими бошлиғи бўлди, унинг вазифаларига қуролли кучларни моддий таъминлаш кирарди. Ўша йили у Олий Халқ Мажлис депутати этиб сайланди.
2014 йил октябр ойида, оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, бир ойдан кўпроқ вақт жамоат олдида кўринмаган ва даволанган пайти у касал бўлган акасининг давлат вазифаларини ўз зиммасига олган.
2014 йил 28 ноябрда у КМП Марказий Қўмитасининг ташвиқот ва тарғибот бўлими бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. 2015 йил июль ойида хабарларга кўра у де-факто бўлим бошлиғи ролини ўйнайди, Ким Ки Нам эса директори лавозимини номинал эгаллайди. У, шунингдек, вице-вазир бўлиб хизмат қилади ва доимий равишда Ким Чен Инни сафарларида кузатиб боради.
Хабар қилинишича, у мамлакатда уларнинг бобоси Ким Ир Сенга тақлид қилган акаси шахсига сиғинишни ривожлантиришнинг ортида турган. Тэ Юнхо, КХДРдан қочиб келган собиқ дипломатнинг сўзларига кўра, 2017 йилда Ким Чжон мамлакатдаги барча йирик оммавий тадбирларни ташкиллаштирган.
2017 йил январида у КХДРда инсон ҳуқуқлари бузилганлиги учун АҚШ Молия вазирлиги томонидан «қора рўйхат»га киритилган.
2017 йилда Ким Ё Чжон КМП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзолигига номзод сифатида кўрсатилган, у ушбу лавозимга тайинланган иккинчи аёл бўлди.
2018 йил 9 феврал куни Ким Ё Чжон Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида 2018 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳукмрон Ким сулола аъзоларининг Корея урушидан кейин Жанубий Кореяга биринчи марта ташриф буюриши эди. У 10 феврал куни Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан учрашувда қатнашди, у ерда у махсус элчи Ким Чен Ин сифатида қатнашди ва акасининг шахсий хатини топширди. Ким Чен Инга 2018 йил июн ва 2019 йил февралда КХДР-АҚШ саммитида ҳамроҳлик қилди. Кейинчалик унинг дипломатик ишларда иштироки давом этди, 2020 йил март ойида у Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотларга ҳаддан ташқари берилиб кетганлигини танқид қилиб расмий баёнот берди.
Сеулдаги Дунгук университети Шимолия Корея тадқиқотлари профессори Ким Ён Хённинг сўзларига кўра, Ким Ё Чжон ва бошқаларнинг илгари сурилиши шундан далолат берадики, «Ким Чен Ин режими партияси асосий лавозимларидаги авлодни алмаштириб, олдинги Ким Чен Ир режими амалдорлари билан алоқаларини узди».
2019 йил парламент сайловларида Олий Халқ Мажлисига сайланди. Бироқ 2019 сайловларидан анча олдин, эҳтимол, кимнингдир ўлими сабабли эълон қилинмаган қўшимча сайловлар оқибатида Ассамблеяга кирди. Шу йилнинг апрелида у партия сиёсий бюросидан маълум муддатга чиқарилди, лекин 2020 йилнинг апрелида қайта тикланди. 2020 йил 21 апрелда CNN ва Daily NK АҚШ ва Корея Республикаси разведкасидаги манбаларга ҳавола қилган ҳолда Ким Чен Иннинг ўлими ҳақида хабар берди. 22 апрелда Япониянинг Asahi газетаси Ким Ё Чжон 2019 йилнинг охирларида, Ким Чен Ин ташаббуси билан мамлакатдаги иккинчи одам ролига кўтарилган ва у КХДР етакчиси оғир касал бўлиб қолган ҳолларда у давлатни бошқариши мумкин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase