SETA ташкилотининг ташқи сиёсат бўйича мутаҳассиси Жан Ажуннинг мавзу ҳақидаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал-Қассам бригадалари ва Ғазодаги бошқа тузилмалар 7 октябр куни Исроилга қарши операция бошлаганига деярли 2 ой бўлди. Исроил дастлаб Ғазони ҳаводан кучли бомбардимон қилди, кейин уни Шимолий ва Жанубий секторларга бўлиб, Шимолий минтақани қуруқлик орқали эгаллаб олди. Бу ердаги маҳаллий қуролли гуруҳлар Исроил армиясига қаршилик кўрсатишда давом этар экан, Исроил расмийларининг баёнотларига кўра, жанубга қарши қуруқликдан ҳужум бошланади. Исроилнинг асосий мақсади Ғазони яшаш учун яроқсиз ҳолга келтириш ва у ерга яҳудийларни жойлаштиришдир.
Барчангизга маълумки, ал-Қассам бригадалари ва Ғазода жойлашган бошқа қуролли гуруҳлар 7 октябр куни Исроилга қарши операция бошлаганди. Мана 2 ойдирки жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. “Ал-Ақсо Тўфони” деб аталган бу ҳаракат янги ҳарбий жараёнларни ўз ичига олган бўлса-да, учувчисиз самолётлар ва дронлардан фойдаланиш каби янги техник имкониятлар билан Исроил армиясига катта зарба берди.
Ғазо атрофида жойлашган ҳарбий базалар фаластинликлар томонидан босиб олинди ва Ғазодан каттароқ бўлган жойлашув ҳудуди ҳам назорат остига олинди. Бир муддат саросимада қолган Исроил бу ҳужумга жуда қаттиқ жавоб берди. Тўғридан-тўғри тинч аҳолини нишонга олган ҳолда ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Тинч аҳолига нисбатан қирғин содир қила бошлади. Шунингдек, у Шимолий минтақани қуруқлик билан эгаллаб, уни Шимолий ва Жанубий секторларга ажратди.
Гарчи у охир-оқибат ҲАМАСни нишонга олишини даъво қилса-да, унинг ҳарбий ҳаракат услуби, тинч аҳоли ва устки тузилмаларни нишонга олиш, блокадани кучайтириш ва ҳатто сув, озиқ-овқат киришини чеклаш бўлди. Натижада Исроил Ғазони яшашга яроқсиз қилиб, бу эрда оммавий қирғин қилишни мақсад қилганини кўрсатди.
Шимолий сектордан кейин жанубга бостириб кириш уриниши бу вазиятни янада кучайтиради. Исроилнинг Ғазо ҳудудидаги ҳужумлари давом этар экан, можаронинг геосиёсий ва минтақавий оқибатлари ҳам давом этмоқда.
Можаронинг биринчи даврида Ҳизбуллоҳнинг янги жабҳа очиши ёки урушнинг минтақавий характерга айланиши номаълум бўлса-да, Эрон ва Ҳизбуллоҳ ҳамда унинг таъсири остида ҳаракат қилаётган бошқа таркибий қисмларнинг бундай йўналишга киришмаслиги кўринди. Ҳозирча Исроил ва АҚШга қарши турли ҳужумлар назорат остида ва чегараланган доирада амалга оширилмоқда.
Ҳизбуллоҳ Исроил-Ливан чегарасида паст интенсивлик билан Исроилни нишонга олса-да, шиа милиция тузилмалари Ироқ ва Суриядаги АҚШ базаларини нишонга олишда давом этмоқда. Бироқ, ҳақиқий кутилмаган ҳаракатлар Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати томонидан амалга оширилди. Ҳусийлар Исроилга тўғридан-тўғри уруш эълон қилганлигини маълум қилиб, Қизил денгизда Исроил кемаларига ҳужум қила бошладилар.
Улар минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдид солар экан, АҚШ денгиз флоти ҳарбий кемалари бу вазиятга аралашишга ҳаракат қилмоқда. Эрон ўзининг жангари унсурларини қўллаган ҳолда ўз қўлини аста-секин кучайтирмоқд дейиш мумкин, лекин улар илгари сурган риторикадан фарқли ўлароқ, тўғридан-тўғри тўқнашувларга киришмаслиги кузатилади.
Исроилнинг Ғазо жанубини босиб олиши ва тинч аҳолини Синай чўли томон сургун қилиши билан бирга Мисрнинг орага кириши ва араб лигасини Исроилга қарши чора кўришга мажбур қилиши мумкин. Бу жараёнда ҳарбий ҳаракатлар эмас, балки турли сиёсий ва иқтисодий санкциялар кучга кириши мумкин.
Фаластинда ҳозир нима бўлмоқда
SETA ташкилотининг ташқи сиёсат бўйича мутаҳассиси Жан Ажуннинг мавзу ҳақидаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми