Қуръон зўравонликка чақиради, дея таъкидловчи манифест “бирорта ҳам диндор жиноят содир этишга муқаддас матнга таянмаслиги учун яҳудийлар, насронийлар ва даҳрийларни ўлдиришга ва жазолашга чақирувчи оятлар диний расмийлар томонидан маънавий жиҳатдан эскиргани дея тан олиниши зарурлиги”ни талаб қилмоқда.
Баёнот муаллифлари Франциядаги аксилсомийлик (антисемитизм) муаммоси шу чоққача йўқ қилингани йўқ, дея қайд этмоқдалар. Францияда рўйхатга олинган нафрат негизидаги жиноятларнинг деярли учдан бири яҳудийларга қаратилган, ҳолбуки улар мамлакат аҳолисининг 0,7 фоизини ташкил этадилар, холос. Мисол учун, шу йилнинг март ойида 85 ёшли яҳудий аёл Мирейл Кнолл ўз уйида шавқатсиз равишда ўлдирилган.
Очиқ мактубда айтилишича, “Франция яҳудийларига қарши тажовузлар мусулмонларга қараганда 25 баробар кўп”. Шу билан бирга, қайд этилишича, “ўнлаб яҳудийлар жонини сақлаб қолиш мақсадида Париждаги уйларини тарк этганлар”.
Исломда Қуръон Аллоҳнинг Каломи, Аллоҳнинг ваҳийси саналади. Шунинг учун ҳам ундан бирорта оятини олиб ташлашлик куфрга тенг.
Манифест ўша заҳоти Франция ва бошқа мамлакатлардаги мусулмонларини ғазаблантирди. Манифест чиққанидан бир неча кун ўтиб 30 нафар имом қарама-қарши мактубини “Le Monde” газетасида эълон қилдилар. Исломофобия бўйича кузатув кенгаши манифестни ирқчилик матни дея таърифлади. Манифест “Франция Исломдан рози бўлмаган давлат” эканлигини исботламоқда, дейилади мактубда. Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздағ Твиттердаги ўзининг саҳифасида Француз манифестини имзолаган шахсларни “ИШИД террорчиларининг ғарбий нусхаси” деб билдирди. Кейинроқ мамлакат президенти Ражаб Тойип Эрдўған ҳам мактуб муаллифларини террорчиларга менгзади. “Сизлар ким бўлиб қолдингларки, бизнинг муқаддас Китобларимизга тажовуз қиласизлар? Биз сизларнинг нақадар аблаҳ эканлигингизни яхши биламиз”, - деди Эрдўған сешанба куни Анқарада сўзга чиқа туриб. Улар ўзларининг китобларини, Бибилияни ёки Тавротни ўқиганларми? – сўради Эрдўған насронийлар ва яҳудийларга тегишли муқаддас китобларга таяниб. – Агар ўқиганларида, улар ҳатто Библияни ҳам тақиқлаб қўйишни хоҳлашарди. “Сизлар ИШИДдан ҳеч фарқланмайсиз”.
Париждаги Катта масжиднинг раҳбари Далил Бубакер мактуб диний негиздаги тўқнашувларни келтириб чиқарадиган таҳликали вазиятни келтириб чиқармоқда, деб билдирди.
Бордодаги Катта масжид имоми Тарек Убру Қуръонга берилган ушбу таърифни “Худога қарши чиқиш” деб атади. У Қуръонни аксилисомий матн сифатида тасаввур қилиш – Франциянинг ўзи курашаётган радикаллар томонидан талқин қилинаётган ёлғоннинг ўзгинаси, - деб билдирди.
Қайд этиш жоиз, Францияда исломофобик кайфиятлар кенг тарқалганига қарамай, мазкур манифест кўпчилик француз намояндаларининг танқидига учради. Ижтимоий фанлар олий мактабининг социологи Мишел Вивёркга кўра, “мактуб замонавий аксилсомийлик энг аввало исломий, мусулмонларга хос деган ғояни илгари суради”, деб билдирди. У шунингдек, мактуб Франциядаги яҳудийларнинг тинч ҳаётига таҳдид солувчи муаммоларни очиб бермай, “Исломга қарши ҳурофий кайфиятларни яратишга йўналтирилган”, деб қўшиб қўйди.
Қуръондан бир нечта оятни олиб ташлаш таклиф қилинди
Мамлакатнинг собиқ президенти Николя Саркози ва унинг хотини, собиқ бош вазир Мануэль Вальс, таниқли киноактёр Жерар Депардье, бизнесмен Франсуа Пино ва бошқалар Исломга қарши қаратилган мактубга имзо чекдилар. Оммага таниш бўлган уч юздан зиёд шахслар Муқаддас Қуръондан “яҳудийлар, насронийлар ва даҳрийларни ўлдириш ва жазолашга чақирувчи оятларни олиб ташлашни” таклиф қилмоқдалар. Мактуб 2018 йил 22 апрелда ”Le Parisien” газетасида чоп этилган. Уларга кўра, ушбу чора туфайли яҳудийларга тажовуз қилиш учун диний сабаблар қолмас эмиш.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми
- АҚШ Украинани ядровий мақомга қайтариш ҳақида ўйламоқда – NYT