close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Маҳатҳир Муҳаммаднинг нутқи

Мусулмонлар ҳамда Ислом сиёсатини анчадан бери кузатиб бораётган ҳамда Ислом билан қизиқувчи одамлар албата Маҳатҳир кимлиги ва унинг ўз вақтида қандай ғояларни кўтариб чиққанини яхши биладилар. Бироқ ҳозирги кунда Маҳатҳирнинг сиёсий фаоллик даврини кўрмай қолганлари боис бу исмни эшитмаган ёки у ҳақда нотўғри тушунчага эга бўлган мусулмонлар авлоди пайдо бўлди.

Мусулмонлар ҳамда Ислом сиёсатини анчадан бери кузатиб бораётган ҳамда Ислом билан қизиқувчи одамлар албата Маҳатҳир кимлиги ва унинг ўз вақтида қандай ғояларни кўтариб чиққанини яхши биладилар. Бироқ ҳозирги кунда Маҳатҳирнинг сиёсий фаоллик даврини кўрмай қолганлари боис бу исмни эшитмаган ёки у ҳақда нотўғри тушунчага эга бўлган мусулмонлар авлоди пайдо бўлди.

Маҳатҳирнинг ғояларини яхшироқ англаш мақсадида унинг 2003 йилда Ислом умматига қарата сўзлаган дастурий нутқини чоп этишга қарор қилдик.

МАЛАЙЗИЯ БОШ ВАЗИРИ ДОКТОР МАҲАТҲИР МУҲАММАДНИНГ 2003 ЙИЛ 16 ОКТЯБРЬ КУНИ ОЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ИСЛОМ КОНФЕРЕНЦИЯСИ 10-СЕССИЯСИНИНГ ОЧИЛИШИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ

Алҳамдулиллаҳи, Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Унинг раҳмати ва баракоти туфайли биз Ислом Конференцияси Ташкилоти раҳбарлари бугун шу ерда Ислом ва бутун дунёдаги мусулмонлар умматининг келажаги учун режа ишлаб чиқариш бўйича маслаҳат қилиш умидида тўпландик.

Малайзиянинг кўплаб миллат ва дин вакилларидан иборат  фуқаролари ва ҳукумати номидан Малайзиянинг маъмурий пойтахти Путражайада ўтаётган Олий даражадаги Ислом Конференцияси 10-Сессиясининг барча иштирокчиларига самимий саломимни етказишга рухсат бергайсизлар.

Ҳозирги кунда бутун дунёнинг назари бизга қаратилган. Ер сайёраси аҳолисининг олтидан бир қисми бўлган 1.3 млрд мусулмонлар бизга ва ушбу учрашувимизга умид билан қарамоқда, ҳолбуки улар бизнининг зулм ва хўрликлар остида қолиб кетган мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизни озод қила олишимиз ҳақида гапирмаган ҳолда, Ислом ва мусулмонлар шаъни ва обрўсини тиклашга бўлган салоҳиятимиз борасида иштибоҳ қилишга ҳақлидирлар. 

Мен мусулмонларнинг устидан юритилаётган на зулм ва на хўрликлар мисолларини санаб ўтираман ва бизга душманлик қилаётган ва зулм юргизаётганларни яна бир бор қоралаб ўтирмайман. Бу лағв мисоли бўлиб қоларди: ҳар ҳолда биз уларни қоралаганимиз билан, улар бизга нисбатан ўзларининг муносабатини ўзгартириб қўймайдилар. Агар биз ўз обрўимиз ҳамда динимиз Ислом обрўсини тикламоқчи бўлсак, айнан биз керакли қарорни қабул қила билишимиз, ҳаракат қила олишимиз керак.

Аввалламбор барча мусулмон мамлакатлари ҳукуматлари бирлашиб, ҳеч бўлмаса асосий масалалар бўйича, мисол учун, Фаластин масаласи бўйича умумий позицияни эгаллашамиз лозим. Ҳаммамиз мусулмонмиз. Ҳаммамиз зулм остида қолганмиз. Бироқ Аллоҳ бизларни диндош биродарларимиз устидан мартабамизни юқори кўтариб қўйди, мамлакатларимиз бошқаруви тизгинини қўлимизга бериб қўйди, лекин шунга қарамай, биз шу чоққача бирлашиб, Ислом биздан талаб қилганидек, биродарлик ва бирлигимизни намоён қилиш учун бирга ҳаракат қилишга уриниб ҳам кўрмаганмиз.

Шунингдек, нафақат ҳукуматларимиз, балки мусулмон уммати ҳам фирқаланиб бўлиниб кетган ва қайта-қайта фирқаланишда давом этмоқда. Сўнгги 1400 йил давомида Ислом интерпретаторлари, олимлар, уламолари Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан олиб келинган ягона Ислом динини қайта-қайта талқин қилишлари натижасида минглаб янгидан-янги, кўп ҳолларда бир-бирига зид динлар пайдо бўлди ва бунинг оқибатида бизлар бир-биримиз билан урушмоқдамиз ва бир-бирларимизни ўлдирмоқдамиз.

Биз ягона умматимизнинг кўплаб оқимлар, мазҳаблар ва тариқатларга бўлиниб кетишига имкон яратиб қўйдик, улар бутун Ислом умматини эмас, балки фақат ўзларини ҳақиқий Ислом тарафдорлари деб ҳисоблайдилар. Бизга нисбатан бадхоҳлар ва  душманларимизни бизнинг чинакам мусулмонмизми ёки йўқми деган масала асло қизиқтирмаслигини сезмаймиз ҳам.  Улар учун ўзларининг таъбирича биз ҳаммамиз – мусулмонлар, яъни дин ва Пайғамбар издошлари терроризмни тарғиб қиламиз, улар учун биз – ашаддий душманмиз. Улар сунниймизми ёки шиа, алавитми ёки друз ёки яна бошқа биров бўлишимиздан қатъий назар бизга ҳужум қиладилар, бизларни ўлдирадилар, ерларимизга бостириб кирадилар, ҳукуматларимизни ағдарадилар. Биз бўлсак бир-биримизга ҳужум қилиб ва бир-бирларимизни заифлаштириб уларга ёрдам берамиз, уларнинг ишончли вакиллари каби ҳаракат қилиб, уларнинг буйруқларини бажарамиз ва мусулмон биродарларимизга ҳужум қиламиз. Биз ҳукуматларимизни зўрлик билан ағдаришга уринамиз ва шу билан бирга, мамлакатларимизни заифлаштиришга ва вайрон қилишга ҳисса қўшамиз. 

Биз – исломий мамлакатлар ҳукуматлари, ислом уммати мусулмонларнинг бирлашиш, бир-бирига дўст ва биродар бўлиш тўғрисидаги талабини мутлақо эътиборга олмаймиз.

Бироқ Ислом таълимотидан эътиборга олмайдиган нарсаларимиз бу билан чекланиб қолмайди. Бизга билим олиш бўйича ҳаракат қилишимиз керак дея насиҳат қилдилар. Илк мусулмонлар бу  насиҳатни ҳаётга татбиқ қилиш учун қадимги юнон ва бошқа жоҳилия даври олимларининг асарларини таржима қилдилар ва мусулмон олимлари ўзларининг изланишлари билан илм ҳазинасига муносиб ҳисса қўшдилар.

Илк мусулмонлар орасидан буюк математиклар ва тадқиқотчилар, олимлар, шифокорлар, астрономлар ва бошқа соҳадаги олимлар чиқди. Улар Ислом дини ва амалиётидан ташқари  ўз замонасининг барча  илм-фан соҳалари бўйича муваффақиятларга эришдилар. Натижада мусулмонлар ўзлари эгалик қилаётган ҳудудлардаги бойликлардан фойдалана олдилар, ташқи савдодан фойда ола билдилар, ўз халқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ислом динига амал қилиш имкониятини тақдим этдилар. Ўрта асрлар европалик аҳоли ҳамон қолоқ ва хурофот ботқоғига ботган ҳолатда қолаётган ўша пайтда зиёли мусулмонлар нуфузли ва қудратли, дунёнинг қолган қисми билан рақобатлаша оладиган ҳамда ўз умматини хорижий агрессиядан ҳимоя қила оладиган буюк мусулмон тамаддунини қура олдилар. Европаликлар ўзларининг илмий меросини олиш учун мусулмон олимларига юкинишга мажбур эдилар.
Мусулмон умматини Абдураҳмон III, Ал-Мансур, Салоҳиддин Айубий каби лидерлар бошқарган, улар мусулмон заминларини ва умматини муҳофаза қилган ҳолда муҳораба майдонларида лашкарбошилик қилишган.

Ислом тамаддуни тараққиёти йўлининг ярмида Исломни янгича талқин қиладиганлар пайдо бўлди, улар мусулмонлар эгаллаган билимлар фақат исломий илоҳиёт билан кифояланиб қолса бўлади, дея таълим бера бошладилар. Табиий фанлар, тиббиёт каби фанларнинг ўзлаштирилиши рағбатлантирилмай қўйилди.
Мусулмон жамиятида интеллектуал соҳада регресс бошланди. Ана шу интеллектуал регресс туфайли мусулмон тамаддуни заифлашиб, таназзулга юз тута бошлади. Агар Усмоний империяси жангчилари аралашмаганида, 1492 йилда Гренададаги мағлубият ортидан мусулмон тамаддуни йўқ бўлиб кетиши мумкин эди.
Усмонийлар империясининг илк мувааффақиятлари афсуски интеллектуал уйғонишга олиб келмади. Бунинг ўрнига мусулмонлар “тор шим ва кепкалар Исломга тўғри келадими?”, “босма машинкаларда китоб чиқаришга рухсат берса бўладими?” “масжидларни электр лампочкалари билан ёритса бўладими”  каби арзимаган  масалалар устидаги тортишувлар билан машғул бўлдилар. Мусулмонлар Саноат инқилобидан ғафлатда қолдилар. Ва регресс токи британлар ва французлар турклар бошқарувига қарши қўзғолон кўтарилиши бўйича фитна уюштириб, Усмонли турк империясини қулатмагунча давом этди. Сўнгги Исломий буюк давлат ўрнига ваъда қилинган мустақил араб давлатлари эмас, европага қарам мустамлакалар пайдо бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейингина бу мустамлакалар мустақилликка эришдилар.

Янги миллий давлатлардан ташқари бизлар шунингдек, ғарб демократик тизимини қабул қилдик. Бу ҳам бизни фирқаларга ажратиб қўйди, негаки бизлар тузган янги сиёсий партиялар ва гуруҳлар, уларнинг баъзилари ўз мақсадларига эришиш учун исломий шиорлардан фойдаланиб келган ҳамда бошқа партияларнинг исломий номида бўлиш ҳуқуқини рад этиб, ҳокимиятга кела олмаган тақдирда демократик сайловлар натижаларини тан олишдан бош тортдилар. Улар зўравонликка қўл уриб, мусулмон мамлакатларининг заифлашувига ва барқарорликни издан чиқарилишига ҳисса қўшиб келдилар.
Асрлар давомида содир бўлаётган ана шу воқеалар важидан уммат ва мусулмон тамаддуни шунчалик заифлашиб кетдики, дунё бўйлаб европаликлар томонидан забт этилиб мустамлакага айлантирилмаган бирорта мусулмон давлати қолмади. Бироқ эришилган мустақиллик ҳам мусулмонларнинг кучайишига олиб келмади. Давлатлар ночор, ёмон бошқарувдан азият чекар, доимий исён ва ғалаётлар таҳликаси остида эди. Европаликлар мусулмонлар ҳудудларида истаганларини қила бошладилар. Яҳудийлар масаласини ҳал қилиш учун мусулмонларга тегишли ҳудудларни тортиб олиниб, Исроил давлатини барпо этишларига ҳайрон бўмаса ҳам бўлаверади. Фирқаларга ажратиб қўйилган мусулмонлар Бальфур ва сионистик жиноятларнинг олдини олишга қаратилган бирорта ҳам самарали чора кўра олмадилар.

Баъзи бировлар бизларни гўё ҳаётимиз бадхоҳларимизга қараганда яхшироқ, дея ишонтирмоқчи бўладилар. Баъзилар фақирлик ва қашшоқлик Исломга хос, азият чекиш ва мазлумлик ҳам шунақа, дея ишонадилар. Бизнинг қиладиган ишимиз фақат белгиланган либосларда юриш, белгиланган маросимларни адо этиш ва белгиланган маълум кўринишга эга бўлишдан иборат бўлиб қолди. Ожизлигимиз, қолоқлигимиз ҳамда зулм остида қолган мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизга ёрдам бера олмаслигимизнинг ҳаммаси – Аллоҳнинг иродаси, биз эса Жаннатга кириш бахтига муяссар бўлишимиз учун бу азиятларга чидашимиз, зулмга тоқат қилишимиз керак. Биз зиммамизга юкланган синовларни қабул қилишимиз керак. Биз бирор нарса қилишимизга зарурат йўқ. Биз Аллоҳнинг иродасига қарши бирор нарса қила олмаймиз.

Бироқ, буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси ва биз ҳеч нарса қила олмаймиз деган гап тўғрими? Аллоҳ Таъало Раъд сурасида (11 оят) марҳамат қилиб: “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”, деб айтади. 

Илк мусулмонлар ҳам худди бугунги мусулмонлар каби зулм остида эдилар. Бироқ Ислом таълимоти ўргатганидек уларнинг қатъий ва самимий ҳаракатлари боис Аллоҳ уларга душманларини янчиб ташлашга, буюк мусулмонлар тамаддунини яратишга кўмак берди. Бизчи, биз нима қилдик? Ҳолбуки Аллоҳ бизларга шунчалик табиий бойликларни бериб қўйган бўлса.

Бизнинг кучимиз – кўплигимизда. Бизларнинг сонимиз 1,3 миллиард. Дунёдаги энг бой нефть захиралари бизларда. Бизларда улкан бойликлар мавжуд.  Биз жоҳилия давридаги араблар каби жоҳил эмасмиз. Биз жаҳон иқтисодиёти, молиявий тизими қандай ишлаётганини билан танишмиз. Дунёдаги 180 та мамлакатдан 50 таси бизларнинг қўл остимизда. Бизнинг овозларимиз халқаро ташкилоларнинг пайдо бўлишига ёки тугатилишига таъсир кўрсата олади. Бироқ биз жоҳилия давридаги Пайғамбарга иймон келтирган озчилик араблардан ҳам ожизмиз. Нега? Бу ҳам Аллоҳнинг иродасими ёки динимизнинг нотўғри талқин қилиниши, динимиз таълимотларига риоя қилмаслигимиз ҳамда нотўғри амалларни қилишимиз оқибатими?

Динимиз мусулмон умматини ҳимоя қилиш бўйича насиҳат қилади. Афсуски биз эътиборимизни мудофаа қудратига эмас, балки Пайғамбар давридаги қуролларга қаратганмиз. Бу каби қуроллар ва отлар бизни бундан буён ҳимоя қила олмайди. Бизларга мудофаа учун ўқотар қуроллар ва ракеталар, бомбалар ва ҳарбий самолётлар, танклар ва ҳарбий кемалар керак. Бироқ биз табиий фанларни, математикани охиратга ҳеч қандай фойдаси йўқ илм, дея ташлаб қўйганимиз боис, бугунги кунда ўзимиз мудофаамиз учун шунчалик зарур бўлган қуролларни мустақил равишда ишлаб чиқара олмаймиз. Биз қуролни бадхоҳларимиз ва душмаларимиздан сотиб олишга мажбурмиз. Қуръонни юзаки талқин қилишимиз, Қуръон ва Пайғамбар Суннатнинг мазмунига эмас, балки ҳижратнинг  биринчи асрида фойдаланилган шакл,  усул ва воситаларга эътибор қаратганимизнинг оқибати мана шуларга олиб келди. Исломнинг бошқа панд-насиҳатлари атрофидаги аҳвол ҳам худди шу каби – бизни Аллоҳ таълимотининг кайфияти эмас, балки ҳарф ва тамғалар билан кўпроқ бандмиз ҳамда Пайғамбар анъаналарининг сўзма-сўз талқин қилиб келамиз.

Эҳтимол биз биз тўғри ҳисоблаётан исломий ҳаёт тарзига амал қилиш учун Ҳижратнинг биринчи асрни қайта яратишни истаётган бўлишимиз мумкин. Бироқ буни қилишимизга йўл қўйишмайди. Бадхоҳларимиз ва душманларимиз ўзларига бўйсундириш учун  бизнинг қолоқлигимиз ва зифлигимиздан фойдаланиб қоладилар. Ислом биргина эрамизнинг 7 асри учун нозил қилингани йўқ. Ислом бизга барча замонлар учун нозил қилинган. Замоналар эса ўзгарди. Истаймизми ёки йўқми, биз ҳам ўзгаришимиз керак. Бироқ бу ўзгаришлар динни ўзгартириш ҳисобига эмас, балки Ислом таълимотини Ҳижратнинг Биринчи асридан жиддий фарқланадиган ҳамда ҳозирги даврига мослаб қўллаш орқали ўзгаришимиз керак. Ислом дини нотўғри дин эмас. Бироқ пайғамбар бўлмаган уламоларимиз талқинида, гарчи улар жуда ҳам олим бўлсалар ҳам хатолар бўлиши эҳтимоли бор.  Биз Пайғамбар таълим берганидек эътиқод қиляпсизми-йўқлигини, айнан ўша дин йўл-йўриқларини бажараётганимизни тушуниш учун Исломнинг фундаментал таълимотига қайтишимиз керак. Ҳаммамиз ҳам тўғри, чинакам Исломга эътиқод қилаётган бўлишимиз мумкин эмас, чунки бизларнинг эътиқодларимиз орасидаги жуда  кўп фарқлар бор. 

Бугунги кунда бутун мусулмон умматига таҳқиромуз назар билан қараяптилар. Уммат бадном қилинган. Динимиз камситилмоқда. Муқаддас жойларимиз ҳаром билан булғанмоқда. Мамлакатларимиз истило қилинган. Одамларимизни ўлдириб, очлик билан қийнашмоқда.

Мамлакатларимиздан бирортаси ҳам чинакамига мустақил эмас. Бизларга золимларимизнинг амрини ижро этишимиз ҳамда юриш-туришимиз, бизга қарашли ерларни қандай бошқаришимиз ва ҳатто фикр-хаёлимиз қанақа бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйиш учун босим ўтказишмоқда.

Бугунги кунда улар агар юртимизга бостириб кириш, аҳолини ўлдириш, шаҳар ва қишлоқларни вайрон қилишни истаб қолсалар, биз бунга бирор жиддий қаршилик кўрсатишдан ожиз бўлиб қолдик. Наҳотки Ислом аҳволнинг шунақа бўлиб қолишига олиб келган бўлса? Ёки биз ўзимизнинг дин олдидаги мажбуриятларимизни бажара олмаяпмизми?

Қўлимиздан келган ягона нарса – бизнинг улкан, каттакон ғазабимиз. Ғазабнок одамлар тўғри фикр юритишга қодир эмас. Маълум бўлишича, содир бўлаётган воқеалар одамларимизнинг баъзиларига иррационал таъсир кўрсатмоқда. Улар ўз ғазабларини бостириш ва умидсизликларини оқлаш учуг ўз ҳужумларини амалга оширадилар, қўлларига тушган ҳаммани, шу жумладан диндош биродарларини ҳам ўлдирадилар. Уларнинг ҳукуматлари уларни тўхтатиб қолиш учун ҳеч нарса қила олмайди. Натижада эса душман жавоб зарбаларини беради ва ҳукуматга босим ўтказади. Ҳукуматнинг таслим бўлишдан ва душман шартларига кўнишдан бошқа чораси қолмайди.

Буни кўрган фуқаро ва умматнинг ғазаби янада жунбушга келади ва ўз ҳукуматига қарши кураш учун жипслаша бошлайди. Тинчликка эришиш учун амалга оширилаётган ҳар бир уриниш саботаж қилинади: душманнинг жаҳлини чиқаришга ва вазиятни тинчлик билан тартибга солишга тўсқинлик қилишга қаратилган янги ҳужумлар амалга оширилади. Бироқ бу ҳужумлар ҳеч нарсани ҳал қила олмайди. Мусулмонларга нисбатан зулм  янада кучаяди, холос.

Мусулмон мамлакатлари ва уларнинг аҳолиси ўртасида умидсизлик ҳиссиёти мавжуд. Улар тўғри ҳаракат қила олмасликларни ҳис этадилар. Улар аҳвол бундан ҳам баттар бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Мусулмонлар ҳар доим Ғарб ҳукмдорлиги ва зулми остида қоладилар. Улар доим қашшоқлигича, қолоқлигича ва заифлигича қоладилар. Олдин айтганимдек, уларнинг баъзилари бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси, фақирлик ва мазлумлик мусулмонларнинг бу дунёдаги хос ҳолати деб ўйлайдилар.

Лекин биз бирор нарса қилишимиз лозим, аммо ўзимизни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қила олмаслигимиз ростми? Сони ўзидан оз бўлган душманларга қарши туришга 1.3 миллиард одамларнинг ҳеч нарса қила олмаслиги ростми? Наҳотки улар фақат жаҳл устида қаршилик кўрсата оладилар? Наҳотки ёшларни ўзини ўзи портлатиш йўли билан одамларни ўлдиришга чақиришдан бошқа йўл йўқ бўлса? Бунинг ортидан ўз миллати вакилларидан қанчадан-қанча одамлари ўлдирилиши ҳақида ўйламаса?
Қанақасига 1.3 млрд мусулмон бир неча млн я..йлардан мағлуб бўлиб қолди? Қандайдир бошқа йўли бўлиши керак эмисами? Агар биз ўйлаб кўриш учун тўхтасак, заиф томонларимизни ва кучларимизни баҳолай олсак, қарши ҳужум стратегиясини режалаштирган ва ишлаб чиқара олган ҳолатда биз бу бошқа йўлни топа олишимиз мумкин бўлади. Мусулмон сифатида биз Қуръон ва Пайғамбар суннатига қараб иш тутишимиз лозим, илло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам 23 йил давомида олиб борган кураш тажрибаси бизга қандай йўл тутишимиз борасида намуна бўла олади.
Қурайшийлар илк мусулмонларни қандай таъқиб этганларини биламиз. У жавоб зарбаси берганмиди? Йўқ. У стратегик чекиниш қилишга тайёр эди. У ўзининг аввалги саҳобаларини насронийларнинг юртига жўнатди ва кейинроқ ўзи Мадинага ҳижрат қилди. У ерда тарафдорларини тўплади, мудофаа қудратини мустаҳкамлади ва ўз халқининг хавфсизлигини таъминлади. Худайбияда у ўзи ва саҳобалари учун ўнғайсиз шартларни қабул қилишга ҳам тайёр эди. Тинчлик сулҳи кучга кирганида эса у ўзига қарашли кучларни бирлаштира олди ва охир-оқибат Маккани фатҳ этиб, унда Ислом зафар қозонганини эълон қилди. Макка аҳолиси ҳам Исломни қабул қилди, кўпчилик эса унинг кучли тарафдорларига айланиб, мусулмонларни душманлардан ҳимоя қила бошладилар. 

Пайғамбар  олиб борган курашнинг мўъжаз тарихи шунақа. Биз унинг суннатига эргашиш ҳақида кўп гапирамиз. Биз унинг ва қилган ишларидан намуналар келтириб, ҳадисларидан иқтибос келтирамиз. Бироқ амалда эса уларни эътиборимиздан четда қолдирамиз.
 
Агар биз Аллоҳ берган фикр юритиш неъматидан фойдалана олсак, ҳаракатларимизнинг бари иррационал эканлигини англаб етамиз. Биз олдимизга ҳеч қандай мақсад қўймай жанг қиламиз, истагимиз фақат бизга зарар етказгани учун душманга талафот етказиш. Биз соддаларча душман таслим бўлади  деб ўйлаймиз. Биз зарурат бўлмаса ҳам ҳаётларни қурбон қиламиз ва бунинг эвазига душманнинг шиддатлироқ ҳужумларига ва таҳқирларга эришамиз.
Албатта, тўхтаб ўйлаб кўрадиган вақт етиб келди. Бироқ бу вақт йўқотилишини англатмайдими? Ярим асрдан зиёд вақт давомида биз Фаластин учун курашдик. Нимага эришдик ўзи? Ҳеч нимага. Биз аввалгига қараганда бадтар аҳволдамиз. Агар биз тўхтаб, ўйлаб кўрганимизда, бизга узил-кесил ғалаба қозониш имкониятига эга берадиган режа ва стратегияни ишлаб чиқарган бўлардик. Тўхташ ва хотиржам фикр юритиш вақт йўқотишни англатмайди. Биз вазиятга хотиржам ва тўғри баҳо бера олишимиз учун стратегик чекинишни амалга оширишимиз зарур.
Аслида биз жуда кучлимиз. 1.3 млрд одамни осонгина ер юзидан йўқ қилиб юборишнинг иложи йўқ. Европаликлар 12 млн яҳудийдан олти миллионини ўлдирдилар. Бироқ бугунги кунда яҳудийлар дунёни истаганларича бошқармоқда. Улар бошқаларни жанг қилишга ва улар учун жон беришга мажбур қилмоқдалар.

Эҳтимол биз бу ишни уддалай олмасмиз. Эҳтимол биз 1.3 млрд мусулмонларнинг ҳаммасини бирлаштира олмасмиз. Эҳтимол биз барча мусулмон ҳукуматларини биргаликда ҳаракат қилишга мажбурлай олмасмиз. Лекин агар биз мусулмон давлатларининг ақалли учдан бирини бирлаштира олсак ҳам қўлимиздан анча ишлар келиб қолади. Пайғамбаримиз Мадинага ҳижрат қилганларида унинг саҳобалари кўп бўлмаганини унутманг. Аммо у ансорлар ва муҳожирларни бирлаштирди ва оқибатда Исломни ҳимоя қила оладиган даражада кучли бўлди.

Биз қисман бирлашишдан ташқари бизга керак бўла оладиган активларимизга баҳо беришимиз лозим. Мен бизнинг сонимиз ва нефть бойлигимиз ҳақида гапириб ўтдим. Бугунги кунда биз салмоқли сиёсий, иқтисодий ва молиявий таъсирга эгамиз ва буларнинг ҳаммаси бизнинг ҳарбий соҳадаги заифлигимизни қоплашга етарли.

Яна ҳамма мусулмон бўлмаганлар бизга қарши эканлигини биламиз. Улардан баъзиларининг бизга муносабати яхши. Бошқа баъзилари эса бизнинг душманларимизни ўзига душман деб биладилар. Ҳатто яҳудийлар орасида ҳам Исроил давлати қилаётган ишларини қоралаётган одамлар бор.

Биз ҳаммани ўзимизга нисбатан қарши қилиб қўймаслигимиз керак. Биз уларнинг қалбларини ва фикрларини забт эта олишимиз керак. Биз уларни ёрдам сўраб эмас, балки ўз манфаатларимиз учун кураш давомида намоён этаётганимиз иззат-шаънимиз билан ўз тарафимизга жалб қила олишимиз керак. Биз масъулиятсизлик ила Исломга тўғри келмайдиган амалларимиз орқали одамларни душманларимизга тарафдор қилиб қўймаслигимиз керак. Салбчиларга ва хусусан, Англия қироли Ричардга қарши кураш олиб борган Салоҳиддиннинг қандай фаолият юритганини эсланг. Пайғамбаримизнинг душманларга қилган мурувватларини эслайлик. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим. Душманга қарата ғазабнок жавоб зарбалари ва қасос эмас, балки курашдаги ғалаба муҳим.

Биз нафақат қуролланиш, балки ҳар бир соҳада ўз қудратимизни ошириб боришимиз зарур. Бизнинг мамлакатларимиз барқарор бўлиши ва яхши ҳукуматларга эга бўлиши шарт. Улар иқтисодий ва молиявий жиҳатдан кучли бўлишлари, саноати ривожланган ва технологиялари илғор бўлиши муҳим. Бунинг учун вақт керак бўлади, бироқ бу ишларнинг ҳаммасини қилишимиз керак ва бунга сарфлаган вақтимиз самарали бўлади. Бизнинг динимиз сабрли бўлишимизни талаб қилади (иннАллоҳа маъассобирин). Сабрда хайрлилик борлиги аниқ.

Бироқ уммат мудофааси, қарши ҳужумни ўз уйимизда тартиб ўрнатганимиздан кейин бошлашни кутмаслигимиз керак. Ҳатто бугунги кунда ҳам биз бадхоҳларимизга нисбатан қарши қўя оладиган активларимиз бор. Биз фақат ушбу активларимизга баҳо беришимиз ҳамда душман томонидан амалга оширилаётган қирғинбаротни тўхтатиш учун улардан  қандай фойдалана олишимиз мумкинлигини тушуниб етишимиз лозим. Агар биз фикр юритиш, режалаштириш ва стратегияни ишлаб чиқариш учун тўхтаб танаффус қилиб олсак, бу ишларни амалга ошириш имкониятини топамиз. Ҳатто шунақанги кичкина қадамларимиз ҳам ижобий натижалар бериши мумкин.
Жоҳилия давридаги араблар бошқа-бошқа қабилалардан бўлганлари учунгина адоват қилишгани ва бир-бирларини ўлдиришганини биламиз. Пайғамбар уларни исломий биродарликка даъват қилдилар ва ана шундан сўнг улар ўзларидаги ўзаро нафрат кайфиятини бартараф эта олдилар, бирлашдилар ва буюк мусулмонлар тамаддунини барпо этиш ишида бир-бирларига ёрдам бера бошладилар.  Наҳотки жоҳилия давридаги араблар қилган ишни замонавий мусулмонлар қила олмасалар? Ҳар ҳолда қандайдир ишларни амалга ошириш бизнинг қўлимиздан келадику. Бордию, буюк тамаддунимизни қайта тиклай олмасак ҳам, ҳар ҳолда уммат хавфсизлигини таъминлай оламиз.

Буни амалга оширишимиз учун биздан қанақа бўлса ҳам фарқланаётган жиҳатларимиздан воз кечиш талаб қилинмайди. Биз биргаликда ҳаракат қила олишимиз, умумий манфаатларимиз учун қайғуришимиз ва умумий муаммолар, мисол учун, Фаластин ҳақида ташвишланашимиз учун тинчлик сулҳини тузишга чақиришимиз кифоя.

Ҳар қандай жанг, ҳар қандай урушда бирлашиб ҳаракатланишдан муҳимроқ бўлган ҳеч нарса йўқ. Бор-йўғи талаб қилинаётган нарса – қандайдир даражадаги интизом, холос. Пайғамбаримиз Уҳуд жангида жангчиларнинг бир қисми сафни тарк этгани учунгина мағлуб бўлдилар. Биз буни биламиз, шунга қарамай ўзимизни интизомга бўйсундириш ҳамда номунтазам ва мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлардан воз кечишни истамаймиз. Биз нафақат охиратда эришажак мукофотлар, балки “бу дунё” ҳаётидаги ҳаракатларимизнинг натижалари ҳақида ҳам ўйлашимиз керак.
Қуръон бизга душман сулҳга чақирганида бунга лаббай дея жавоб беришимиз кераклигини таълим беради. Ҳа, бизга таклиф этилаётган шартларда биз учун хайрли жиҳатлар кам. Бироқ биз музокараларни бошлашимиз лозим. Пайғамбар Ҳудайбияда худди шундай қилганлар ва охир-оқибат ғалаба қозонганлар.

Бу ғояларим ҳаммага ҳам маъқул бўлавермаслигини тушунаман. Қалбида қаҳри борлар уларни рад этишга шошадилар. Улар ҳатто бу йўналишни қўлловчиларнинг оғзини юмишга ҳаракат қиладилар. Улар янги-янги йигит қизларнинг жонларини фидо қилишини истайдилар. Бироқ бу нималарга олиб келади? Фақат ғалабага эмас. Фаластиндаги 50 йил давом этган тўқнашувлар натижасида ҳеч қанақа натижага эришилгани йўқ. Аслида биз вазиятни бадтар ёмонлаштирдик.

Эҳтимол душман бу таклифларни табриклаши ҳам мумкин, натижада биз тарғиботчилар душман фойдасига ишлаяпти экан деган хулосага келамиз. Бироқ ақлингизни ишлатинг. Биз ақлини ишлатаётган одамларга қарши чиқмоқдамиз. Улар 2000 йил давом этган қирғинлардан жавоб зарбалари туфайли эмас, балки ақл ва тафаккурни ишлатганлари учун омон чиқдилар.  Улар муваффақиятли равишда социализм, коммунизм, инсон ҳуқуқлари ва демократияни кашф этдилар ва ҳаётга татбиқ эта олдилар ва натижада уларнинг таъқиб этилиши ноқонуний бўлиб қолди, негаки улар бошқалар билан тенг ҳуқуқли бўлиб қолдилар. Улар шуларнинг ҳаммасидан фойдаланиб ҳозирги кунда энг кучли мамлакатлар устидан назорат ўрнатдилар. Бу митти ҳамжамият бутун дунёга ҳукмронлик қила бошлади. Биз уларга қарши биргина жисмоний кучимиз ёрдамида кураша олмаймиз. Биз ақлимизни ишлатишимиз ҳам керак. 

Улар қўлга киритган қудратлари ва улкан муваффақиятлари туфайли такаббурликка юз тутдилар. Такаббурлар худди ғазабноклар каби хато қилишни бошлайдилар, ақл ишлатиш лозимлигини унутадилар.

Улар хато қилишни бошладилар ҳам. Ва улар янада кўпроқ хато қиладилар. Биз учун ҳозирги кунда ва келажакда – алоҳида имкониятлар пайдо бўлади. Биз ушбу имкониятлардан фойдалана билишимиз зарур.
Бироқ бирор натижага эришишимиз учун биз тўғри ҳаракат қилишимиз керак. Нутқларимиз яхши. Улар ёрдамида бизга нисбатан содир этилган адолатсизликлар фош этилади ва эҳтимол бизга нисбатан қандайдир майл ва кўмак бериш истаги пайдо бўлиши мумкин. У бизнинг душман юзига тик қарай олишимиз учун зарур бўлган руҳиятимизни, иродамизни, қатъиятимизни кучайтириши мумкин.
Биз Аллоҳ Таъалога илтижо қилишимиз мумкин ва лозим, негаки охир-оқибат айнан У бизга ғалаба қозониш ёки пароканда бўлишимизни тақдир қилиб белгилайди. Бизга Аллоҳнинг розилиги ва ҳаракатларимизду Унинг нусрати керак.
Бироқ У қандай ҳаракат қилишимиз ва нималарни қилишимизга қараб бизга ёрдам  ва нусрат беради. Яна бир бор Раъд сурасини эслайлик (11 оят). Бошида айтганимдек, бутун дунёнинг назари бизда, бутун мусулмон уммати ушбу исломий миллатлар раҳбарларининг конференциясига умид боғлаган.
Улар биздан биргаликда ибодат қилиб Аллоҳнинг раҳматига эришишимизни эмас, балки сўзларимиз ва ҳаракатларимиз ёрдамида умидсизликлар ва ғазабларимиздан мосуво бўлишимизни кутмоқдалар. Улар биздан бирор ҳаракатнинг тадбирини қилишимизни ва ҳаракат қилишимизни истайдилар. Биз – мусулмон миллатлари раҳбарларининг қўлидан ҳеч нарса келмайди дейишга ҳақимиз йўқ. Биз ҳатто динимиздаги ва умматимиз орасида турли зиддиятларга қарамай бирлаша олмаймиз, дейишга ҳақимиз йўқ.

Бу бизнинг қўлимиздан келишини биламиз. Биз қила олишимиз мумкин бўлган кўп нарсалар бор. Қўл остимизда жуда кўп ресурслар бор. Биздан талаб қилинадиган бор нарса – ҳаракат қилишга ирода, холос. Мусулмон сифатида биз ҳаётимизда дин йўриқлари билан яшаётганимиздан миннатдор бўлишимиз ҳамда биздан талаб қилинаётган ишларни биздаги бор ирода ва қатъиятлик билан қилишимиз лозим. Аллоҳ биз давлат раҳбарларини бошқа одамлар устидан ҳукмронлик ҳолатидан ўз мақсадимиз йўлида фойдаланиш учун кўтариб қўйгани йўқ. Биз эгалик қилаётган салтанат халқимиз, умматимиз, Ислом манфаати учун фойда бериши керак. Иншааллоҳи, биз охир-оқибат зафар қозонамиз.
Мен Аллоҳдан Ислом Конференцияси Ташкилотининг Путражайялаги 10-Сессияси бизга янги ва позитив импульс беришини илтижо қилган бўлардим. Илоҳо, Қудратли, Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ бу ҳаракатларимизга барака ва нусрат берсин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase