close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фитна тарқалишининг психологик моҳияти

Ҳозирги пайтда биз тафриқа, фитна ва шу каби салбий ҳодисалар қанчалик кенг тарқалишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқаса, ижтимоий тармоқларда бу каби салбий ҳислатлар кўпайди. Ҳамда бундай ҳолат ҳаётнинг кўплаб жабҳаларида ҳам кузатилмоқда ва агарда уларнинг шоу-бизнес ёки бошқа бир шунга ўхшаш соҳада мавжудлиги ҳалокатга олиб келмасада, мусулмонлар муҳитдаги тафриқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунинг сабаби нимада, у қандай амалга ошади?

Мазкур муаммони макро даражада кўриб чиқишга уринмаймиз, бу ҳақида кўп ва хўб ёзилган ва айтилган; аксинча бу ерда қандай қилиб айрим одамлар, ўзлари билган ё билмаган ҳолда, келишмовчиликлар, ихтилофлар ва фитна манбасига айланалиши ва ёлғон ахборотлар тарқатишига тўхталиб ўтамиз.
Шуни яхши тушунамизки, фитнани моҳиятни англаб етадиган муайян одамлар бошлайди ва шу учун ҳам, яширин душманни ташқаридан излаш ўрнига эътиборни ўзимизга ўз атрофимизга қаратамиз.
Ахборот. Ҳозирги кунда бу сўз оммавий, ҳамманинг «қулоғида», у сақланмоқда, таҳлил қилинмоқда ва … шакллантирилмоқда. Ҳамма гап ахборотнинг қандай қилиб одамни бошқариши, маълум билан қарорлар қабул қилиши ва артофдаги одамларни идрок қилишидадир. Замонавий психологияда ёлғиз ахборот ёрдамида инсонга таъсир этишнинг бир талай усуллари тавсифланган – очиқ-ошкора ишонтиришдан тортиб, муайян шахснинг онгига яширин таъсир этишгача. Асосий эътиборни айрим усулларга қаратамиз.
Биринчи таъсир шакли – бу ишонтиришдир. Одатда одамни бирон-нарсага ишонтириш учун мантиқий асос тайёрланади, бир далил бошқа далилни кучайтирадиган далиллар занжири тайёрланади. Ишонтириш кучи кўп жиҳатдан у ёки бу далилнинг мантиқийлигига, инсоннинг маълум бир ахборотга эгалигига боғлиқ бўлади. Амалда ишонтириш бу – маълум бир хулқ-атвор услубини моделлаштиришнинг энг тарқалган шакли. Ишонтиришда нима рўй беради? Гап шундаки, ҳар бир кишининг онгида у ёки бу нарсага қандай муносабатда бўлиш борасида кўрсатмалар шаклида маълум бир билимлар бўлади. Ишонарли, баъзида эса у қадар ишонарли бўлмаган далиллар ёрдамида бир киши бошқа кишининг йўл-йўриқларини ўзгартиришга уринади. Натижа доимо иккита таркибий қисмга – иккала томоннинг маълумот даражасига боғлиқ бўлади. Ҳар қандай соҳада мустаҳкам билимга эга бўлган кишини ўз эътиқодига зид бўлган нарсаларга ишонтириш қийин. Лекин ... ҳамма нарса ҳам у даражада равон эмас, жуда кўп сув ости тошлари, психологик тузоқлар мавжуд бўлиб, уларга тушиб қолиш осон. Мана энди биз бошқа таъсир турига, яширин шаклга - манипуляцияга яқинлашяпмиз.
Айнан манипуляция инсондан унинг йўл-йўриқларига яширинча таъсир ўтказиш шакли, уларни ўзгартиришдан иборатдир. Манипуляциянинг кўплаб фаол ва пассивнинг шакллари мавжуд. Нафақат уларни манипуляция доирасида комбинациялашуви, балки манипуляцияни ишонтириш ва бошқа таъсир шакллари билан бирлаштириш энг катта хавф туғдиради.
Гап шундаки, маълум билимларга эга бўлган одам қандай қилиб бошқа, баъзида ундан камроқ билимларга эга бўлган шахслар таъсири остида ўз фикрларини, йўл-йўриқларни ўзгартиради. Бу саволнинг жавоби инсон табиатида, унинг заиф нуқталарида мавжудлигидадир.
Дастлаб оддий психологик тест ўтказиб кўринг: узунлиги 6 см бўлган вертикал кесма чизинг ва унинг ўртасини белгиланг. Юнди юқори қисмда энг ақлли одамлар, пастки қисмда эса энг ахмоқ одамлар жойлашган деб тасаввур қилинг. Ўйлаб кўринг ва ўзингизни ушбу шартли шкалада жойлаштиринг. Матннинг давомини ўқишдан олдин бажаринг бу ишни. Кўпчилигимиз ўзимизни ўртадан сал юқорироқда жойлаштирамиз. Бу нимани англатиши мумкин? Жавоб икки хил бўлиши мумкин: бир томондан, аксарият одамлар ўз интеллектуал хусусиятларини ўртачадан сал юқорироқ деб баҳолайди, бошқа томондан эса – ҳар бир кишида унинг интеллекти ўртачадан юқори бўлиши учун эҳтиёж бор. Мана шу йўл-йўриқ ва эҳтиёж энг заиф нуқта бўлиб, у орқали бизга таъсир кўрсатишлари мумкин. Бундан ташқари, шахс сифатида ўзига қатъий ишонч йўқлиги ўзгалар таъсири учун унумли замин бўлиб хизмат қилади.
Баъзида бизни чалғитмоқчи бўлган кишилар айталаб бизнинг онгимиз ва билимларимизга эмас, балки яширин истакларимиз ва комплексларимизга мурожаат қилади. Биз бундай яширин таъсирдан ҳимоя қилинган бўлишимиз, уни таний олишимиз ва ўз вақтида чоралар кўришимиз лозим. Кўпинча бизни чалғитишга уринаётган киши бизга: "Сен ақлли одамсан-ку, буни қандай қилиб тушунмаслигинг мумкин?" ёки "Сен ақлли йигит кўринасан, лекин оддий нарсаларни тушунолмаяпсан" каби гаплар билан қармоқ ташлайди. Айрим кишилар ўзини ақлли, соғлом фикрловчи ҳис қилиш учун осонликча қармоқка илинади. Бу жуда хавфли тузоқ, хавфли ва қабиҳ. Бундай манипуляция тузоқлари  жуда кўп  ва уларнинг ҳаммасини таърифлай олмайди киши. Бироқ, уларни қандай қилиб таниб олишнинг умумий қоидаси бор: агар бирор нарса қилсангиз ёки кимнингдир фикрига қўшилсангиз, лекин ўзингиз ички норозиликни ҳис қилсангиз, сиз манипуляция қурбонига айланганингиз эҳтимоли юқори.
Аммо келинг, қандай қилиб айримлар - ўзлари учун кутилмаган ҳолда - фитна тарқатмоқчи бўлганлар қаторига кириб қолади деган саволни тушунишга ҳаракат қилайлик. Афсуски, замонавий дунёда ўқувчи, фикрловчи, таҳлил қилувчи одамлар тобора камайиб бормоқда, лекин юқори интеллектга даъвогарлик қилаётган одамлар сони камаймайди, фақат кўпаяди. Шу тариқа потенциал манипуляция қурбонлари саналган шахслар сони ўсади. Лекин энг катта хавф шундан иборатки, чалғитилган одам ўзининг ҳақлигига ишончи комил бўлган ҳолда нотўғри билимларни тарқата бошлайди.
Бундай ҳолатнинг асосида инсоннинг ялқовлиги, яъни илм олишдаги қийинчиликлар олдида ялқовлик ётади. Тадқиқотчилик кўникмаларига эга бўлган, у ёки бу далилнинг ҳақиқий эканлигини текшириб кўра оладиган одамлар сони у қадар ҳам кўп эмас. Қандайдир ахборотни эшитиб қолиб, бу олинган "билим"ни дўстлар ўртасида кўрсатиб мақтаниш, уларни ақл-заковат билан ҳайратга солишни исташ энг осонидир. Бирламчи манбани кўтариш, таҳлилий фаолиятни амалга ошириш, қаттиқ ишлаш ва маълумотни текшириш анча қийиндир.
Ушбу ҳолатда бундай ёлғон фикр ва йўл-йўриқлар кучли иродага эга, обрўли кишиларнинг онгида ўрнашиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак бўлиб, бу ўз-ўзидан жуда хавфлидир. Асосий хавф шундаки, бу тоифадаги одамлар у ёки бу мавзуни жуда эътирозга ўрин қолдирмайдиган тарзда ишонарли мулоҳаза юритиши ва шу билан бирга бошқаларни ортидан эргаштиришга мажбур қилишади. Айнан шу тарзда аксарият ҳолларда ёлғон ахборотлар тарқалади ва мусулмонлар ўртасида ихтилофлар юзага келади.
Бу ҳодисага қаршилик кўрсатиш мумкин ва лозимдир. Асосий эътибор ўзига, ўз «эго»сига қаратилиши лозим. Айнан унинг иштаҳасини биринчи навбатда тушириш керак. Танқид қилиш қобилиятини ривожлантириш зарур, лекин уни биринчи навбатда ўзига қаратиш, яъни ўз-ўзини танқид қилишни йўлга қўйиш зарур. Афсуски, одамларнинг маълум бир қисми ўзининг имкониятлари ва билимлари ҳақида асоссиз равишда ортиқча баҳо берилган фикрга эга бўлиб, ўзи ҳақида нотўғри фикрлари ва баҳолар асири бўлиб қолаверади. Бу давлаш қийин бўлган касалликдир.

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase