close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трамп мусулмонлар дунёсида ЛГБТ ҳуқуқлари учун «салиб юриши»ни эълон қилди

Бутун дунё «ўнг»лари ва консерваторлари «кумир»и, АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир кутилмаган «ўнгга бурилиш» содир этди. NBC қуйидагиларни хабар қилади: «Трамп маъмурияти гей бўлиш ҳамон ноқонуний ҳисобланадиган ўнлаб мамлакатларда гомосексуализмни жиноят деб ҳисоблашга якун ясашга қаратиган глобал кампанияни бошлади, деб хабар беради NBC News га интервьюда жумладан, Эронни бу мамлакатда инсон ҳуқуқари ҳолати учун қоралаш истагида бўлган АҚШ расмий шахслари.

АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл, Трамп маъмуриятидаги энг машҳур ва ўзини ошкора тан олган гей,  Берлинда сешанба куни бошланадиган бу ҳаракатга бошчилик қилади. АҚШ элчихонаси гомосексуализм ҳамон тақиқланган жойларда – асосан Яқин Шарқ, Африка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида декриминаллашни режалаштириш учун бутун Европа ЛГБТ-фаоллари иштирокида стратегик кечки овқатга боради.
«Бу XXI асрда 70 га яқин мамлакатда ЛГБТ мақоми ёки хулқ-атворини жиноят деб тавсифлайдиган қонунлар қабул қилиш давом этаётганлиги билан боғлиқ», - деди тадбирни ташкил қилишда иштирок этаётган АҚШ расмий вакили.
Америкалик мусулмон блогери Дэниэл Ҳақиқатджу қайд этадики, АҚШ президенти маъмуриятининг кўзда тутилган бу кампанияси моҳиятан Трамп фалсафий нуқтаи назардан у танқид қилаётган сўл либераллардан кўп фарқ қилмаслиги исботлаб берди. Унинг шахсий эркинлик ҳақидаги республикачи тасаввури консерватизм билан умумийлик даражаси жуда кам ва аслида демократлар тасаввурларидан деярли фарқ қилмайди. Улар ўртасида республикачи ва демократ сифатида ягона фарқ шундаки шахсий эркинлик нимадан иборат эканлиги деталларини аниқлаш ва бу шахсий эркинлик қандай қилиб энг яхши тарзда эришилиши ва кафолатланиши мумкинлигини аниқлашдан иборат. Сўллар ҳам, ўнглар ҳам шу фикрга қўшиладики, бундай шахсий «эркинлик» барча ҳукуматлар қўллаб-қувватлаши лозим бўлган энг муҳим қадрият саналади деган фикрга қўшиладилар, улар шунингдек, «эркин дунё» бу мамлакатларга ахлоқий босим кўрсатиш ва якуний ҳисобда уларни ушбу «универсал қадрият»га риоя қилишга мажбур қилиш ахлоқий бурчига эга деган фикрга ҳам қўшиладилар.
Бу биз ҳозирда ЛБГТ билан боғлиқ ҳолатни кўриб турганимиздир. Кўплаб ўн йилликлар давомида АҚШнинг энг консерватив ҳукумати ўзини ҳар бир кишининг битта жинс вакиллари ўртасида жинсий алоқа қилиш «ҳуқуқ»и учун салиб юришига бағишлаш ниятида. Бундай ҳаракатнинг маънавий мақоми қандай бўлиши муҳим эмас. Бундай ҳаракатнинг маънавий, психологик ва жисмоний оқибатлари қандай бўлишининг аҳамияти йўқ. Бу ҳаракат оилага ва бутун жамиятга қандай таъсир этиши ҳам муҳим эмас. Аҳамиятга эга бўлган ҲАММА НАРСА бу индивидуал «ҳузур-ҳаловат» ва буни ҳис қилиш бўйича «инсон ҳуқуқи» ҳисобланади. Буларнинг барчаси, Ҳақиқатджунинг адолатли қайд этишича, либерализмдан бошқа нарса эмас, шунда ҳам айнан ахлоқсиз сўл вариантда.
«Гарчи декриминализация стратегияси ҳамон ишлаб чиқилаётган бўлсада, расмий шахслар у БМТ, Европа Иттифоқи ва ЕҲТТ каби глобал ташкилотлар, шунингдек, бу мамлакатлар қонунларида гейлар учун ҳуқуқлар кўзда тутилган бошқа мамлакатлар билан ишлашни ўз ичига олиши мумкин эканлигини айтади. Бунда АҚШнинг бутун Европа бўйлаб элчихоналари ва дипломатик постлари, жумладан, АҚШнинг ЕИдаги миссияси, шунингдек, Давлат департаментининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича Бюро ҳам иштирок этади».
Яъни бизга тўғридан-тўғри айтмоқдаларки, БМТ, ЕИ ва ЕҲТТ каби халқаро ташкилотларнинг мақсади – бундай либерализмни бутун ер шарига зўрлаб ўтказиш ва унга риоя қилишга мажбурлашдир. Келинг, хом хаёлга берилмайлик – биринчи ўринда айнан мусулмон мамлакатлар либерал халқаро тартибнинг темир муштига бўйсунишдан бош тортганлиги учун қаттиқ иқтисодий санкцияларга дуч келади. Мусулмонлар муросасиз либерал ҳайвон олдида Ҳақиқатдан воз кечмаслик учун очликдан ўлиши, дори-дармонлар ва бошқа бирламчи зарурат предметларидан воз кечишлари лозим.
Мусулмон мамлакатлар учун танлов аниқ: эркакларга анал секс билан шуғулланишга рухсат беринг, акс ҳолда фарзандларингиз очликдан ўлади. Болаларингиз ўлиб, кўмилгандан кейин ҳам, агар сиз бўйсунмасангиз, сизнинг ерларингизга бостириб кирамиз, битта бўлса ҳам гомофоб сўз айтадиган одам қолмагунга қадар эркакларингизни ўлдирамиз, аёлларингизни зўрлаймиз.
«Бир жинсли никоҳ каби кенг миқёсли ЛГБТ муаммоларига эмас, балки криминаллашишга қаратилган бир чора сифатида бу кампания қисман Трамп маъмуриятининг асосий геосиёсий рақиби бўлган Эронда яшаган ёш гейнинг осиш орқали қатл этилгани ҳақидаги хабарга жавобан ўйлаб топилган».
Бу стратегиянинг деярли очиқ-ошкора баён қилинишидир. Бу декриминализациядан бошланади ва барча мамлакатларни бўйсунишга ёки шафқатсиз оқибатларга дуч келишга мажбур қилади. Лекин, албатта, бу ҳали бошланиши. Кейин улар «планка»ни кўтарган ҳолда стратегияни такрорлайди. Бир жинслилар ўртасида никоҳни қабул қилинг ёки шафкатсиз санкцияларни кутиб олинг, акс ҳолда бундан ёмон бўлиши мумкин. Кейин, бу стандарт риоя қилингач, улар «планка»ни яна кўтаришади. Транссексуаллар учун жинсни алмаштириш бўйича операцияни енгиллатинг, акс ҳолда сизда трансфобия мавжуд ҳисобланади. Ва ҳоказо – шу тариқа чексиз либераллар «тараққиёт марши» ва индивидуал лаззатланишга интилиш натижасида гаровда ушлаб турилган қолган дунёнинг доимий бўйсуниши ва итоаткорлиги таъминланади.
Энди қандай фикрдасиз, Трампнинг оппонентлари, ҳақиқий сўл-либераллар (яъни, ўзларини шундай номлаганлар ва консерватизм ҳақидаги ҳикояларни ўйлаб топмайдиганлар)бунга қанадй қарайди? Трамп уларнинг дастурларини ва ғояларини амалга ошираётганини тан ололмайдилар шундай эмасми? Ҳаммаси тўғри, Out ЛГБТ нашри Трампни қуйидагича танқид қилади:
«Ҳақиқат шундаки, бу эски мустамлакачилик раҳбарлигининг бир қисми. Мустамлакалар давридан кейинги назариячи Гаятри Спивак «Субальтерн гапира оладими?» номли эсседа унинг воситасида мустамлакачи давлатлар ҳукумат тепасидаги эркаклар уларга ҳужумни оқлаш учун аёллар каби жабрланган гуруҳлар билан қандай муносабатда бўлишини қоралайдиган ирқчилик патерналистик жараёнини тавсифлаш учун «жигарранг аёлларни жигарранг эркаклардан қутқарадиган оқ танли эркаклар» атамасини киритди. Спивак Ҳиндистондаги британ мустамлакачилиги кун тартибини кўзда тутганди. Бироқ Греннеллнинг ҳужуми жигарранг гейларни жигарранг гетеросексуал эркаклардан худди шу мақсадда ҳимоя қилишга уринадиган оқ танли одамлар ҳолати бўлиши мумкин.
Гарчи ЛБГТни ҳимоя қилиш бўйича маҳаллий гуруҳларни таклиф қилиш бўйича режалар мавжуд бўлсада, улар режанинг бошида кўрсатилмаслиги хавфли бўлиши мумкин. Европалик фаолларни – асло монолит бўлмаган – Яқин Шарқ, Африка ёки Кариб оролларидаги муаммоларни ҳал этиш учун таклиф қилиш прогрессив ҳаракатдан кўра кўпроқ пиарга ўхшайди».
Бу академик деколониал мунозаралар учун одатий фикрлашдир. Улар Трампни империалистик сиёсий ҳаракатлар учун танқид қилишни истайдилар. Лекин улар, шунингдек, мусулмон мамлакатларида содомитларнинг қатл қилинишини ҳам истамайдилар. Шундай қилиб, бу қарама-қаршиликка қарши курашиш ўрнига улар техник сабаб топадилар, масалан: «Нима учун Трамп маҳаллий ЛГБТ-фаолларни мусулмон дунёсига қарши ўз режаларига киритмаяпти?!» ёки «Трампга у – узрли сабабга кўра – уларнинг монолит экалиги туфайли – қасд қилган мамлакатлар ҳақида уйлаётганлиги учун иснод!». Бошқа содда академиклар: «Нима учун Трамп АҚШнинг Саудия Арабистони каби иттифоқчилари ҳам ЛГБТга қарши сиёсат юритаётган бир пайтда фақат Эронга ёпишиб олди?!» деб норозилик билдирадилар.
Буларнинг барчаси гарчи улар ўзларининг иккиюзламачиликларини яшириш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишсада, ушбу академик-деколонистлар худди Трамп каби содиқ бўлган либерал секуляризм оқибатларидан қочиб қолишнинг ижодий, лекин кулгили усулларидир
Умуман олганда, бизнинг эга бўлган нарсамиз - ўтмишдаги салибчилар муқаддас жойлар ва бутун дунёда насроний динининг юксалиши учун жанг қилганлар. Ҳозирги "Салибчилар" эркакларниг бошқа эркаклар билан анал жинсий алоқа қилиш ҳуқуқи учун курашмоқда. Мана шунақа гаплар.
Биз Содом бузуқлиги билан курашга қаратилган қонунларни сақлаб қолаётган барча исломий мамлакатларга маҳкам туриш ва ҳар қандай ниқоблар остидаги сўл-либераллар золимлиги сотида синиб қолмасликни тилаймиз.

Интернетан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase