close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
29.09.2019 09:49

Францияда теннисчи Альбина Хабибулина қўлга олинди. Бу ҳақида UPL мухбири хабар берди. Теннисчи Март ойида Гоннесда бўлиб ўтиши лозим бўлган келишилган ўйинда айблов бўйича қўлга олинди. Франция полицияси ишни британиялик букмекерлар кўрсатмаси бўйича бошлади.

26.09.2019 23:39

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари у ёки бу дориларни қабул қилувчи шахслар таомномасидан чиқариб ташланиши керак. Бу ҳақида News. ru га Россия терапевтлар илмий тиббиёт жамияти аъзоси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Цереброваскуляр патология ва инсульт Федерал маркази клиник фармокологи Андрей Кондрахин айтди.

26.09.2019 23:33

Сиз қулоқларингизни пахтали таёқчалар билан тозалайсизми? Агар шундай бўлса, дарҳол тўхтатинг. Олимлар ва шифокорлар кўп йиллар давомида қулоқларни пахтали таёқча ва бошқа нарсалар билан тозалаш зарарли деб айтишмоқда. Бироқ, кўпчилик ҳали ҳам пахтали тайёқчаларни бошқа мақсадлар учун ишлатади.

26.09.2019 23:04

Environmental Working Group нотижорат ташкилоти олимлари аниқлашича, ичимлик сувидаги зарарли моддалар АҚШда битта авлод ҳаёти давомида 100 мингдан ортиқ саратон ҳолатига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида 19 сентябрь куни Phys. org сайтида эълон қилинган пресс-релизда.

26.09.2019 23:00

Шифокорлар қайси дори-дармон воситаларини аралаштириш соғлиққа зиён етказиши, баъзида эса ўлим хавфи ҳам солиши мумкин эканлиги ҳақида гапириб бердилар. Бу ҳақида 22 сентябрь куни «МедикФорум» портали хабар қилди. Маълум бўлишича,  йўталга қарши ва аллергияга қарши дориларни бир вақтда қабул қилиш уларнинг таркибидаги моддалар бир эканлиги сабабли дозанинг ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Биринчи аломатлар лоҳаслик ва уйқучилик ҳисобланади.

26.09.2019 21:24

Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Баррера The Best-2019 мавсумнинг энг яхши ўйинчисини танлашда «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси учун овоз бермаганлигини тан олди. «Мен The Best мукофоти учун Мессига овоз бермадим», – деди Баррера.

26.09.2019 19:53

Замонавий тиббиёт шундай хулосага келдики, спиртли ичимликларни  истеъмол  қилиш  саратон касалликлари ривожланиш рискига олиб келади, деди «Известия»га терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари номзоди Ярослав Ашихмин. Аввалроқ, 9 августда «РИА Новости» Вишневский номидаги жарроҳлик  ИТТМ  кардиожарроҳлик  бўлими бошлиғи Вадим Поповнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда ҳар куни бир бокал вино ичиш юрак-томир касалликлари  ривожланиш  рискини пасайтиришга ёрдам бермаслигини  хабар қилганди.

26.09.2019 19:46

Мангейм (Германия) Марказий  руҳий саломатлик институти иштирокидаги  халқаро олимлар  гуруҳи  шундай  хулосага  келдики, спиртли ичимликларни  истеъмол  қилгандан кейин бир ойдан кўпроқ вақт давом этадиган мияда яллиғланиш  жараёнларини келтириб чиқаради.

26.09.2019 19:39

24 сентябрь куни Ерга йирик астероид яқинлашди. Бу ҳақида Ер учун потенциал хавфли астероидларни кузатиб борадиган NASA ер атрофидаги объектларни тадқиқ этиш Маркази (CNEOS) хабар қилди. 523934 (1998 FF14) номини олган астероид диаметри 190 метрдан 430 метргачани ташкил қилади. Шундай қилиб, ҳажми бўйича у уч дона Хеопс пирамидасига тенг бўлган бўларди. Пирамиданинг асосидаги узунлиги 230 м, ҳозирги кундаги баландлиги эса сал кам 139 м ҳисобланади.

26.09.2019 19:30

Миср ТИВ Туркия президенти Тойиб Эрдўғанни ёлғончиликда айблади ва жаҳонт ҳамжамиятини уни терроризмни қўллаб-қувватлаганлик учун жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақида ТИВ расмий вакили Ахмед Хафиз баёнот берди.

26.09.2019 19:27

АҚШ собиқ давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Хиллари Клинтон амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампни  хоинликда айблади. Бу ҳақида Клинтон 25 сентябрь куни Twitter да ёзди. «АҚШ президенти  мамлакатга хиёнат қилди. Бу сиёсий баёнот эмас, бу – жиддий воқеликдир, биз ҳаракат қилишимиз керак. У – бизни эркин ва кучлироқ  қиладиган қадриятларга реал мавжуд ва кўзга яққол ташланадиган таҳдиддир», - дейилади твитда.

26.09.2019 19:08

Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase