Абу Муслим
30 ноябрь куни эъллон қилинган Human Rights Watch янги ҳисоботида Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлигининг дастлабки бир неча ой ичидаги хулосалари келтирилган. Унда айтилишича, амнистия ваъда қилинганига қарамай, «Толибон» судсиз ва терговсиз юздан ортиқ одамни – олдинги ҳукумат даврида хизмат қилган полициячи ва разведкачларни қатл этди.
Хитойнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсати ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган махфий ҳужжатлар Шинжон Уйғур автоном вилоятида мусулмонлар ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келган қарорлар қабул қилишда Хитой Президенти Си Цзинпиннинг бевосита иштирокини ёритиб берди.
Эвтаназия атрофидаги тортишувлар тўхтамаяпти, шунга қарамай, Германия талаб бўйича ўз жонига қасд қилиш конституциявий ҳуқуқ бўлган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.
Қирғизистонда 28 ноябр, якшанба куни Жогорку Кенешга (Олий Кенгаш, парламент) сайловлар бўлиб ўтди.
«ПСЖ» клуби ва Аргентина терма жамоаси, илгари «Барселона» учун мувоффақиятсиз тўп сурган, хуллас Барсадан ҳайдалган Лионел Месси 2021 йил ҳам ноҳақ равишда «Олтин тўп» соҳибига айланди.
Хитой ОАВ хабар беришича, Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.
Эрон «Толибон»га конларни ўзлаштиришга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Эрон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Ҳусайн Салимийга таяниб.
Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.
ЖССТ 28 ноябрь куни янги коронавирус штамми омикрон ҳақида барча сўнгги маълумотлар киритилган баёнотни эълон қилди.
2021 йил 26 ноябрь куни ЖССТ B.1.1.529 коронавирус янги штаммига “омикрон” номини берди, бу янги ўлатнинг туғилган куни, деб ҳисобланиши ҳам мумкин. Ҳайратланарлиси шундаки, пандемия туғилган куни ҳисобланадиган 2020 йил 30 январ билан янги ўлат туғилган куни 2021 йил 26 ноябрни 666 кун ажратиб турибди.
Ислом уламолари, кенг мусулмон жамоатчилиги ва Ғарб сиёсий назариётчилари орасида Ислом ва демократиянинг бир-бирига мослиги ҳақида бир қатор фикрлар мавжуд. Уларнинг ғоялари 1970 ва 1980 йилларда айниқса машҳур бўлган баъзи замонавий Ислом мутафаккирлари демократия тушунчасини Исломга мос келмайдиган хорижий ғоя сифатида рад этдилар.
Бу сабзавот умуман экзотик эмас, лекин сиз эҳтимол, унинг фойдали хусусиятларини билмаган бўлишингиз мумкин. Бу вазнни нормал ҳолатга келтириш, акне ривожланиши ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олиш, шунингдек, юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаш ва қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.