close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОМИКРОН штамми судралиб юрувчиларнинг (рептилоид) асосий юлдузи шарафига аталдими?

2021 йил 26 ноябрь куни ЖССТ  B.1.1.529 коронавирус янги штаммига “омикрон” номини берди, бу янги ўлатнинг туғилган куни, деб ҳисобланиши ҳам мумкин. Ҳайратланарлиси шундаки, пандемия туғилган куни ҳисобланадиган 2020 йил 30 январ билан янги ўлат туғилган куни 2021 йил 26 ноябрни 666 кун ажратиб турибди.

Тасодиф ҳақиқатан ҳам фантастик бўлганлиги сабабли, конспирологлар эҳтимол, ҳамма нарсани тушунтириб бериши мумкин бўлган бошқа бир фантастик адабиётга мурожаат қилишди.
Астрономия қўлланмаларига кўра, Омикрон ҳарфи Аждарҳо (Дракон) юлдуз туркумидаги қўш юлдуз бўлиб, уларнинг кичигини астрономлар кўра олмайди, каттаси эса радиуси 30 та Қуёшга тенг бўлган оқ гигантдир. У биздан 322 ёруғлик йилига тенг узоқ масофада жойлашган. Агар сиз масофани аниқроқ ҳисобласангиз, бу рақам янада сирли бўлиб чиқади - 322,93 ёруғлик йили. Омикроннинг хусусиятларидан бири шундаки, Шимолий Ярим шарда у ҳеч қачон уфқдан ташқарига чиқмайди.
Ушбу юлдуз ҳақидаги маълумотларнинг кейинги тўплами уфология бўйича маълумотномаларда, мулоқотчилардан олинган хабарлар асосида тузилган.  Улар қуйидагиларни ёзадилар:

Аждаҳо куя (Dragon Moth) ёки бошқача айтганда Омикрон Драконианлар Орион гуруҳининг орқасидаги қоронғу цивилизацияларнинг фракцияларидан биридир. Бу судралиб юрувчи мавжудотлар жуда шафқатсиз ва зўравондир. Уларнинг масъулият соҳаси Эрон ва Ироқ минтақаси ҳисобланади - улар бу мамлакатларни бошқараётган террористик гуруҳларнинг ортида туришади. Омикрон Дракон - уларнинг сайёра тизимининг асосий юлдузи.
Омикрон Драконианлар – қоронғу консорциумдаги асосийлари эмас, балки ривожланган цивилизациялар қанотларида ишлашади, хусусан, ҳозирда улар Орион кучларининг ёрдамчилари. Илгари улар нефилимлар билан урушган аннуннакиларнинг ёлланма аскарлари эди. Ушбу уруш пайтида, Орион билан биргаликда Сибирда Аждаҳо панжараси қурилди, кейинчалик у Жанубий Осиёга тарқалди ва Жанубий Америкага етди.
Панжара Армагеддон сценарийсини бошқарадиган ва ишга туширадиган дастур томонидан бошқарилади. Шунинг учун, энди драконианлар назорати остидаги у ёки бу режимлар артефакт технологик қурилмасининг барча тузилмаларига киришга интилмоқда. Тўлиқ назорат қўлга киритилиши билан Армагеддон бошланади ва ҳосилдан энергия йиғиш бошланади.
Омикрон қоронғу цивилизациялар консорциумида драконианлар ҳарбий қанотга ўхшайди. Улар ҳарбий стратегия бўйича ажойиб мутахассислар, шунинг учун уруш ва терроризм уларнинг мавзуси. Уларнинг қизиқишларининг бошқа соҳалари одамлардан олинган энергия, трансгуманизм, демография ва психотроник онгни назорат қилишдир.
Ҳарбий хизматлар эвазига янада ривожланган Орион драконианларни уларнинг барчаси ўтирган Фантом фазовий матрицани ишга тушириш орқали амалга оширилган юқори цивилизациялардан ҳимоя қилади. Орионлар иллатлар ишлаб чиқариш бўйича ажойиб мутахассислардир ва энди уларнинг стратегик вазифаси бутун Ерни ўзларининг матрицасига тортиб, уни тўлиқ назорат қилишга ҳаракат қилишдир.

Астропатлар ва телепатлар бошидаги овозлар, албатта, жуда ишончли маълумот манбаи эмас. Бироқ, мода касалликларининг янгиликлари орасидаги 666 кун ҳам жуда ғалати тасодифдир. Бундан ташқари, телепатлар Хитой, Эрон ва Россия Федерсияси ўртасидаги дўстликни яхши тушунтиради. Саддам Ҳусайн ҳам бор эди, аммо унинг иши ўхшамади. Бу мамлакатлар гуруҳининг Венесуэла ва Сурия каби мамлакатларга бўлган қизиқиши ҳам тушунарли бўлиб бормоқда – аниқки, у ерда ўша тармоқнинг муҳим таркибий қисмлари бор. Ва улар устидан назорат ўрнатилиши биланоқ, Армагеддон ёқилади.
Табиийки, ҳозир буларнинг барчаси фақат фитна назарияси (конспирология) ва жуда мураккаб, яъни кўчадаги оддий одамнинг ақл-идроки етмайди. Аммо агар у ишлаётган бўлса, глобал карантин эълон қилинганидан кейин 666 кун ўтгач, биз Учинчи Жаҳон уруши ҳақидаги баъзи янгиликларни эшитамиз, шунчаки ЖССТ томонидан Омикроннинг бундай улуғланишини эмас. Сана бўйича, бу 6-7 январ кунларига тўғри келади, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase