27.03.2019 14:14
Маданий хилма-хилликни бошқаришнинг француз модели: доимий қийинчиликлар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
Ассимиляция ёки маданиятни ўтказиш сиёсати ушбу мамлакат сиёсий арбоблари томонидан рад қилинган мультикультурализмнинг аксини ифодалайдиган Буюк Британиядан фарқли равишда, Францияда вазият умуман бошқача. Европанинг қолган мамлакатларидан фарқли равишда, бу сиёсатчилар Франция ўзининг аҳолисига турли ирқий, этник ёки диний гуруҳлар йиғиндиси эмас, балки фуқаролар сифатида муносабатда бўлади, деб айтади. Лекин шунга қарамай, реал воқелик француз жамиятида ихтилофлар мавжудлигини кўрсатади. Худди шу муаммо Германия ва Буюк Британия жамиятларида ҳам мавжуд.