Фрейд илгари сурган назариянинг деярли барча фундаментал постулатлари (исботсиз қабул қилинадиган қоидаларини) Карл Ясперс, Эрих Фромм, Алберт Эллис, Карл Краус каби жуда кўп бошқа атоқли олим ва ёзувчилар қаттиқ танқид қилган. Фрейд назарияларининг эмпирик асосларини Фредерик Крюс ва Адолф Грюнбаум "адекват эмас", деб айтганлар. Питер Медавар эса, унинг психоанализини "қаллоблик" дея атаган. Карл Поппер эса, Фрейд назариясини ғайри илмий деган.
Кўп тортишувларга сабаб бўлган ва ўта шубҳали руҳий таҳлил назариясининг муаллифи саналган Зигмунд Фрейд Венада яшагани ва ижод қилгани ҳаммага маълум. У галициялик яҳудийлар оиласида таваллуд топган ва тўлиқ исми Сигизмунд Шломо Фрейддир. Бу ерда у университетни тамомлаб, тиббиёт фанидан доктор унвонига эга бўлган ва ўзининг назариясига жило берган. У кўп тамаки истеъмол қилганидан ўпка саратонидан азият чеккан. Натижада 33 марта азобли операцияни бошидан ўтказган. У ўзининг шифокори ва дўсти ҳисобланган Макс Шурдан ўша вақтда машҳур бўлган ғоя – эвтаназия (ўз ўлимига розилик бериш)ни амалга оширишда ёрдам сўрайди. У Фрейдга уч баробар кўпроқ морфин дозасини берган ва 83 ёшли Фрейднинг ўлишига сабаб бўлган.
Айнан Фрейд инсон ички дунёсининг энг разил кўринишларига эрк берди. Ваҳоланки унгача оддий жамиятда бу қабиҳ иллатлар яшириб келинар ва уларни йўқотишга ҳаракат қилинар эди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, агар Фрейд бўлмаганида сюрреализм ҳам, «абсурд театри» ҳам, сексуал инқилоб ҳам, кино ва мусиқадаги «маданият»нинг бузуқликлари ҳам пайдо бўлмас эди!
Баччабозлик таъқиқини “илмий” йўл билан олиб ташлаш Фрейд номи билан боғлиқ. Агар аёл киши бошқа аёлга ва эркак киши бошқа эркак кишига нисбатан жинсий шаҳвати қўзғалса, яъни баччабозлик қилса, у одам жинсий ориентациясини ўзгартишига эҳтиёж туғилмайди, зеро инсон табиатан бисексуалдир, деган эди Фрейд. Гўё, бошқалар уни тўла тушунмаганларидан пайдо бўладиган руҳий ўнғайсизликни бартараф қилишда ва янгича ўзлигини қабул қилишда бу одамга ёрдам бериш керак эмиш.
Фрейдизм ҳалокати ва иймоннинг тан олиниши
XIX асрда даҳрийлик ақидасининг энг кўзга кўринган вакили австралиялик таниқли психиатр Зигмунд Фрейд бўлса керак. Фрейд метафизик тушунча сифатида руҳ мавжудлигини инкор қилди ва инсоннинг бутун маънавий дунёсини жинсий (сексуал) сабаблар билан изоҳлаб, психологик назариясини илгари сурди. Фрейднинг энг ашаддий ҳужуми дин ва худога ишонувчиларнинг диний хиссиётларига қаратилган эди.
1927 йили чоп этилган “Бир пуч ҳаёлнинг келажаги” (The Future of an Illusion) китобида у Худога ишонишни руҳий хасталик деб айтади. Унинг таълимотига кўра, шунга ўхшаш бўлмағур диний эътиоқдлар инсониятнинг ривожланиб бориши билан йўқ бўлиб кетар эмиш. Фрейднинг айтишича, у одамларнинг барча кечинмалари сабабларини тушунтириб бера олар экан. Аслида эса, унинг назарияси одамларни янада хавфли инқироз ва кечинмалар васвасасига солар эди. Инсонни фақат ўз нафсини қондириш учун яшаётган қандайдир ҳайвоннинг бир тури сифатида қарайдиган таълимот инсон руҳининг ахлоқий қадриятларини бутунлай вайрон қилиб, инсонни ёлғизлиқ, қўрқинч ва депрессиялар оғушига солиб қўйди. Бунга баъзи бир рассомларнинг Фрейднинг зулмат босган таълимотининг таъсирида чизган расмлари мисол бўла олади.
Фрейд психологияда даҳрийлик йўналишининг асосини барпо этган. Бироқ, нафақат Фрейд, балки ХХ асрнинг бошқа кўп таниқли психолог ва психиатрлари ҳам даҳрий эди. Масалан, бихевиоризм яъни юриш-туриш сабабларини ўрганувчи мактабининг асосчиси Беррес Сниккер ёки рационал-сезгирлик таълимотининг асосчиси Альберт Эллислар уларнинг энг машҳурлари эди. Натижада, психология дунёси дарҳрийликнинг муамоладаги тарафига айланди. 1972 йили Америка психологлар жамияти аъзолари ўртасида ўтказилган сўровномада, бир фоиз психологлар худога ишонишларини маълум қилишди. Бироқ, психологлар эътиқод қилиб келаётган энг буюк залолати ўзларининг тадқиқотлари натижалари билан инкор қилинди. Аввалига Фрейд назариясининг бутунлай илмий яроқсиз экани маълум бўлди. Бундан ташқари, Фрейд ва бошқа психология назариётчиларининг қарашларидан фарқли равишда психологлар инсонни ақли соғлом ва мукаммал бўлиши пойдеворида иймон асосий тош, деган хулосага келдилар. Америкалик ёзувчи Патрик Глинн психологларнинг хулосасини қуйидагича ифодалаган:
ХХ асрнинг сўнгги чорагида Фрейд тарафидан илгари сурилган психоаналитик қарашга нисбатан муросасиз бўлди. Фрейднинг иймон ҳақида айтганларининг ҳаммаси мутлоқ равишда янглиш бўлиб чиққани диққатга энг сазавор бўлганидир. Сўнгги 25 йил ичида психология соҳасида ўтказилган илмий тадқиқотлар, Худога бўлган иймон нафақат Фрейд ва унинг ҳамфкирлари айтмоқчи невроз тури, балки аксинча, иймон инсон бахти ва саломатлиги учун ақлий ва жисмоний монандлигининг (гармония) унсуридир. Кетма-кет олиб борилган жуда кўп тадқиқотлар, диний ибодатларни адо қиладиган, худога ишонувчи одамнинг соғлом ҳатти-ҳаракатлари ва иймонсизликдаги одамларнинг ичкиликка ружъу қўйиши, нароктик моддаларига қарамлиги, ажралишлар ва ўзи жонига суиқасд қилиш, кофирлар орасидаги депрессиялар билан тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини очиб берди.
Патрика Глин сўзи билан хулоса қиладиган бўлсак “ХХ аср сўнггидаги замонавий психология, ўзи олдин айтганидек ҳаётдан дин ва иймонни “суриб” чиқариш ўрнига у билан танишиб, яқинлаша бошлади” ва “инсон саломатлиги борасида онг ости ва психологик жиҳатларига оид назарий ва амалий қуруқ секуляр қарашлар барбод бўлди”.
Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади