Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Германия Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада ошириши мумкин - учдан 15 миллиард еврогача. Германия молия вазирлиги Бундестагдан келгуси йиллар учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратишни сўради, деб ёзади Der Spiegel.
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес АҚШ ҳисоб-китобларига таяниб, Россиянинг Украинага қарши урушдаги йўқотишлари аллақачон 220 мингдан ортиқ одам ярадор ва ҳалок бўлгандан иборат эканлигини айтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг собиқ давлат котиби Майк Помпео 3 апрель куни Украинага келади.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Ироққа эълон қилинмаган сафари чоғида Қўшма Штатлар мамлакатдаги ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолиш ва Ишидга қарши курашни давом эттириш тарафдори эканини айтди.
Тарихчи ва тадқиқотчилар Грециянинг Усмонийлар даврида қурилган тарихий масжидларни ёпиш ҳаракатларини қоралади.
Мутахассисларнинг фикрича, Россия армияси қўмондонлари орасида ҳақиқий йўқотишлар икки-уч баравар кўп бўлиши мумкин.
Исроилда Нетаняхунинг ўнг қанот коалициясининг суд ислоҳоти ва мудофаа вазирининг ишдан бўшатилиши юзасидан иш ташлашлар ва норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ўнг қанот кучларига қарши норозиликка тўпланишмоқда
Франция Украинага 40 та замонавий Mirage 2000-9 қирувчи самолётларини бериши мумкин, Париж уларни бир қанча иттифоқчилардан сотиб олади.
Шотландияда биринчи вазир лавозимидан кетган Никола Стерженнинг вориси аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазири Хамза Юсаф ҳукмрон партия ва Шотландия ҳукуматига раҳбарлик қилади.
Россия Федерациясининг подполковниги, Донбасс Сурияда босқинчилик қилган, Украина Қуролли Кучларини Иловаиск яқинида қамал қилишда фаол иштирок этган Лисицкий Украинада қаҳрамонча ўлмаган бўлиб чиқди, Ставрополда ўз жонига қасд қилибди.
Германиядан 18 та Леопард 2 танки аллақачон Украинага етиб келган. Бу ҳақда Германиянинг Spiegel нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Польша Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг фикрича, Россиянинг Беларусдаги ҳаракатлари “Польша иштирок этаётган НАТО томонидан олиб борилаётган чеклов сиёсатининг қонунийлиги ва аҳамиятини тасдиқлайди”.
Си Цзинпин билан учрашувдан атиги тўрт кун ўтиб Владимир Путин Хитой раҳбарини алдаб, Беларусда ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилди.