Янгиликлар (5386)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили бутун дунё бўйлаб уч миллионга яқин киши ҳалок бўлмоқда. Бу ҳатто ОИТС, зўравонлик ва авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг йиғиндисидан ҳам кўп, - маълум қилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). Бу ҳақида Лента.ру MedicalXpress га ҳавола берган ҳолда хабар қилади.
БМТ тадқиқотчилари янги ва кенг кўламли ҳисоботда ўз кўзи билан кўрган кишиларнинг бирмаликлар армияси томонидан рохинья халқи ва бошқа кичик элетларга қарши қотиллик, зўрлаб номусига тегиш, қийноққа солиш, ўққа тутишлар ҳақида даҳшатли кўрсатмаларни келтирган.
Миллатчилик дунёқарашларига эга бўлган шахслар ҳукумат тепасига келганидан сўнг Италия мусулмонлари қувғин ва камситувлардан қўрқиб яшашга мажбур бўлмоқда.
Озарбайжон Республикасининг пойтахти бўлган Баку шаҳрида шу кунларда Баку ислом университети ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда islam.az нашри хабар берди.