Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Хамас билан маҳбусларни алмашиш орқали Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилда яна юзлаб фаластинликларни ҳибсга олмоқда, уларнинг сони озод этилганлар сонидан анчадан ошиб кетган, деб хабар беради Al Jazeera.
Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили сионизмни ирқчиликнинг бир кўриниши сифатида белгиловчи БМТнинг 1975-йилги резолюциясини қайта тиклаш вақти келганини таъкидлади.
Сионистик режимнинг Ғазога ҳарбий ҳужумидаги мағлубияти кўлами шу қадар каттаки, ҳисоб-китобларга кўра, 7-октабрдан буён жами бир миллион исроиллик ишғол қилинган ҳудудларни тарк этган, деб айтди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондон ўринбосари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Туркияга ташриф буюрди.
Россия Федерациясида жанжал чиқди: Москва вилоятида ўғил болаларга энг кўп қўйиладиган исмлар аниқланди. ОАВнинг таъкидлашича, Москва вилоятига Марказий Осиёдан мусулмон муҳожирлар оқими кўпайиб бораётгани сабабли, исмлар орасида Муҳаммад ва Фотима исмлари кўп учрайди.
46 кун ичида Ғазо секторида 5300 бола ҳалок бўлди, бу кунига 115 болага тўғри келади. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо бўйича йиғилишида БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кетрин Рассел маълум қилди.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху чоршанба куни Моссад ташқи разведка хизматига бутун дунё бўйлаб Фаластиннинг Хамас ҳаракати етакчиларига қарши террор қилишни буюрганини айтди.
Қаршилик кучлар қаршисида ожиз қолган сионистик режим Ғазо бўлгасидаги турли ҳудудларни кенг кўламли бомбардимон қилмоқда.
Оқ уй Илон Маскни антисемитизмда айблаши ортидан АҚШлик компаниялар Twitterга реклама беришни тўхтатишди. Илон Маск эса бу бойкотларнинг унга ҳечам қизиғи йўқлигини таъкидлаб, Twitterнинг рекламадан тушган даромадларини Ғазодаги “Қизил ярим ой” ва “Қизил хоч” ташкилотларига юборилишини билдирди.
Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ташкилоти ўртасида можаро бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 14 532 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни ХАМАС назоратидаги оммавий ахборот воситаларининг ҳукумат маъмурияти маълум қилди, деб хабар беради ОАВлар.
Исроил кучлари томонидан жорий йил бошидан буён фаластинлик қарийб 900 нафар боланинг ҳибсга олингани маълум қилинди.
Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда ва улар сони 14 минг 128 нафарга етгани айтилмоқда.
Европа Иттифоқи Ғазога ва умуман Фаластин аҳлига юборилаётган кўмак тўғри манзилга ва аталган одамларга етиб бормоқда.