Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Америкалик машҳур қўшиқчи Pink унда янги турдаги коронавирус аниқланганини айтди, бундан ташқари, у COVID-19 пандемиясига қарши кураш фондларига бир миллион доллар ажратди. "Икки ҳафта олдин менда ва уч яшар ўғлим Джеймсонда COVID-19 аломатлари аниқланди. Бахтимизга, бизни даволовчи шифокор тестлар билан ҳам ишларкан ва бизнинг тест натижаларимиз жавоби ижобий бўлиб чиқди", – деб ёзди Pink ўз твиттерида.
Олма-ота халқаро аэропортига Хитой ҳукумати томонидан ажратилган тиббий-ҳимоя воситалари ортилган биринчи инсонпарварлик ёрдами етиб келди, хабар қилади МИА «Казинформ». Юкнинг умумий вазни 500 килограмм атрофида. «Қозоғистонда эълон килинган фавқулодда вазият режими ва ҳолатни ҳисобга олиб, Хитой Республикаси бизга инсонпарварлик ёрдами: коронавирус аниқлаш учун диагностика тестлари, инфрақизил термометрлар, бир мартали қўлқоплар, бахила, тиббиёт комбинезонлари, кўзойнаклар ва бошқа тиббий-ҳимоя воситалари тақдим этди.
Коронавирус пандемияси пайтида ипохондрияга мойил бўлган одамлар иситма, йўтал ва кўкрак оғриғига дучор бўлишлари мумкин, деди иммунолог Владимир Болибок news.ru сайтига изоҳида. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, узоқ муддатли ташвишлар ҳақиқатан ҳам баъзи касалликларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, стресс буйрак усти безлари қобиғининг гормонларнинг кўп миқдорда ажратишига олиб келади, бу иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
3-апрел, жума куни Прага-6 округи маъмурлари 2019 йил 12 сентябрдаги фармонга биноан 40 йил олдин Интербригад майдонига ўрнатилган Совет Иттифоқи маршали Иван Конев ҳайкалини (ҳайкалтарош Зденек Крибус) демонтаж қилдилар.
Эронда коронавирус касаллигини юқтириб олганлар сони 50 минг кишидан ошди, уч мингдан ортиқ киши вафот этган. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Киануш Джаханпур маълум қилди.
Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицманда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланди. Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вазирлигининг хабар қилишича, вазир ва унинг турмуш ўртоғида коронавирусга топширилган тестлар ижобий натижа берди – энди уларнинг иккаласи карантинга йўл олади.
Коронавирус пандемияси шароитларида Хитойнинг Шэнчжэн мегаполиси мамлакатнинг итлар ва мушуклар гўштини овқатга истеъмол қилиш тақиқланган биринчи шаҳрига айланди. Бу ҳақида пайшанба куни, 2 апрелда ВВС янгиликлар хизмати сайтида ёзилди.
Малайзия аҳолиси мамлакат аёлларини коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ бўлган карантин пайтида эрларига нолимасликка чақирган ҳукуматни ижтимоий тармоқларда танқид қилмоқда ва масхара қилмоқда. Бу ҳақида 2-апрел, пайшанба куни The New York Post газетаси ёзди.
Исроил шифокорлари коронавируснинг асимптоматик ташувчиларини аниқлашни ўрганишди. Бу ҳақда мамлакат ОАВ ёзмоқда. Тадқиқотчиларга кўра, COVID-19 ташувчиларининг 50 фоизигача касалликнинг аломатлари кўринмайди ва улар айниқса хавфлидир, чунки улар бу ҳақида билмасдан ҳам бошқаларга юқтиришади.
БМТ Бош ассамблеяси Россия томонидан ишлаб чиқилган, коронавирусга қарши курашда халал берадиган савдо урушларидан воз кечиш ва бир тарафлама санкцияларни бекор қилишга даъват қиладиган резолюция лойиҳасини блоклади. АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Украина ва Грузия ҳужжатга қарши овоз берди.
Чет элликларнинг Россияда бўлиб туриш визаларининг амал қилиш муддати, уларнинг мамлакатга ташрифидан қатъи назар, 90 кунга узайтирилади. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилади.
Филиппин президенти Родриго Дутерте хавфсизлик хизмати ходимлари коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин режимини бузган ҳар бир кишига қарата ўқ узилишини талаб қилди. Бу ҳақида пайшанба, 2 апрель куни хорижий ОАВ, хусусан, France 24 нашри давлта раҳбарининг телемурожаатига таянган ҳолда маълум қилди.
Францияда коронавирус оқибатида вафот этганлар умумий сони беш минг кишидан ошди, жумладан, қариялар уйларида 884 киши ўлди. Бу ҳақида Франция соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жером Саломон маълум қилди, деб хабар беради Le Figaro.