Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Marvel компаниясининг юқори бюджетли янги “Абадийлар” филми ЛГБТ қаҳрамонларини акс эттиргани учун Яқин Шарқнинг айрим мамлакатларида намойиш этилиши тақиқланган. Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон ва Саудия Арабистони фильмни кинотеатрларда намойиш этишга рухсат бермади.
Кениянинг Ламу шаҳрида Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудига бағишланган Мавлид-Ан-Набий фестивали ўтказилмоқда.
Қозоғистон Республикаси мусулмонлар диний идораси раиси, бош муфтий Наурызбай кажы Таганулы Мавлид-ан-Наби байрамига аталган тадбирда иштирок этди. Тадбир Алмати Марказий масжиди томонидан ташкил қилинди, унда зиёлилар, оқсоқоллар ва дин пешволари, шунингдек, масжид жамоатлари ва шаҳар аҳолиси вакиллари иштирок этдилар.
АҚШ нинг Пенсильвания штати Делавер округида Satanic Delco гуруҳи сатанистлари маҳаллий мактаблар дресс-коди иблис рамзлари ман бекор қилинишига эришди, деб ёзади ABC6.
Канада Ислом фонди Эдмонтон Ислом марказига (ал-Рашид масжиди) исломофобия қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар грант тақдим этди. Фонд гранти Канадада мусулмонларга қарши кўплаб исломофобик нафрат ҳужумлари бўлган йилдан кейин тақдим этилди.
Бирлашган Араблар Амирлиги аёллар учун шахсий хавфсизликни таъминлаi борасида дунёда етакчи мамлакатга айланди. Джорджтаун университети тадқиқотида айтилишиа, БАА аёллари дунёнинг исталган мамлакатидан кўра ўзини хавфсиз ҳис қилар экан.
Ер ости бойликлари жиҳатидан Африканинг энг муҳим ўлкаларидан бири бўлган Суданнинг 2011 йили жануб ва шимол дея иккига бўлинишига сабаб бўлган хаос режаси янги тўнтариш билан давом этмоқда.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган «Ансаруллоҳ» ҳаракати исёнчилари (хусийлар) Яманнинг Мариб вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирига қарата 2 та баллистик ракета учиришди.
«Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Қандаҳорда илк бора оммавий чиқиш қилди, хабар беради Туркиянинг TRT телеканали. Унинг нутқи сиёсатдан йироқ бўлиб, асосан диний масалаларга бағишланди. Бироқ, у «Толибон» раҳбарияти учун Худонинг марҳаматини сўради.
Туркия дипломатияси сўнгги 20 йил ичида Ғарб билан муносабатлардаги энг катта инқирозни бартараф этишга муваффақ бўлди
Тожикистон расмийларининг айтишича, Хитой Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятида база қуради, бироқ у Тожикистон ички ишлар вазирлигининг махсус тезкор жавоб бўлинмасига тегишли бўлади, деб хабар беради "Озоди".
1854 йилда француз дипломати Франсуа Альфонс Белин баландпарвоз баёнот берди – унинг сўзларига кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг VII асрда Миср ҳокимига юборган асл хати пайғамбарнинг шахсий муҳри билан топилган.
Булғорда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудига бағишланган Мавлид ан-Набий байрамини нишонлаш бекор қилинди. Тадбир ўткан якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди. Бекор қилинишига сабаб (бидъат бўлгани учун эмас, балки) Республикадаги эпидемиологик вазият, дея хабар берди Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси матбуот хизмати «BUSINESS Online»га.