close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда мавлид парадини «таран» қилган шахслардан бири ҳибсга олинди

АҚШда полиция ходимлари Висконсин штати Уокешко шаҳрида мавлид (рождество) парадини ўтказиш вақтида одамлар оломонига автомобилда бостириб борганлигда гумон қилинганлардан бирини  ҳибсга олди. Даслабки маълумотларга кўра, одамлар устига бостириб бориб, тўхташни хаёлига ҳам келтирмаган қизил рангли йўлтанламас автомобил ҳайдовчиси ҳибсга олинган.

Журналист Дэн О'Доннел ўзининг Twitter даги микроблогида хабар қилишича, полиция томонидан яна иккита шахс қидирилмоқда.
Айни пайтга келиб маълум бўлишича, 30 га қин киши жароҳатланган бўлиши мумкин. Таран вақти тасвирга олинган видео ҳам эълон қилинди.
Шунингдек, воқеа гувоҳлари машинадан 6-7 марта ўқ узилганини хабар қилди.
Шу пайт кўчада кетаётган «Раққоса бувилар» жамоаси қатнашчилари ҳам жароҳат олган бўлиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase