Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Рус босқинчиси йўқотишларга дучор бўлмоқда ва ҳозирча Киев томон ҳаракат қилмаяпти. Бу ҳақида президент девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович брифингда маълум қилди, дея хабар беради “Gazeta.ua”.
Украина аскарлари томонидан йўқ қилинган душман колоннаси ичида Қодировнинг генерали Магомед Тушаев ҳам бор эди.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина армияси ва халқи “худди босиб олинган Донетскдаги каби Киевга қўғирчоқлар қўймоқчи бўлган Россия Федерацияси ҳукуматининг режасини бузган”ини айтди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинадаги ҳарбий амалиёт туфайли Россияга қарши санкциялар ва тақиқлар ҳақида фикр билдирди.
Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Халқаро Қизил Хоч қўмитасидан Украинада ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг жасадларини Россия Федерациясига олиб чиқишни сўради, деб хабар бермоқда BBC.
Роскомнадзор 10 та ОАВга «нотўғри маълумотлар»га уланишни чеклаш талаби билан хабарнома юборди, булар — «Эхо Москвы», «ИноСМИ», «Медиазона», The New Times, «Дождь», «Свободная Пресса», «Крым.Реалии», «Новая газета», «Журналист», «Лениздат».
Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужный Россиянинг кенг кўламли босқинига қандай қаршилик кўрсатилганини хабар қилади.
Россия ҳарбийлари Украина полициясининг формасини кийиб, милтилловчи чироқлар билан машинада кетишди ва Васильков яқинидаги назорат пунктида жангчиларни отиб ташлашди. Қанча жангчиларимиз ҳалок бўлгани номаълум.
25 февраль куни кечқурун Украина авиацияси Херсондаги рус зирҳли машиналари тўпламига кучли бомба ҳужуми уюштирди.
Шулявкадаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, Киев ТЭЦ-6 яқинида ҳам портлашлар содир бўлди.
Украина Қуролли кучлари Николаев вилоятини ҳимоя қилди. Николаевда ҳаво мудофааси рус душманининг ҳужумини тўхтатди.
Украина, Россия томонидан Украина шаҳарларининг ўққа тутилишига жавобан, Россиянинг Миллерово авиабазасида Точка-У баллистик ракетаси билан зарба берди, деб хабар қилди Цензор.Нет нашрининг бош муҳаррири Юрий Бутусов.
Кремлнинг мақсадлари Украина билан чегараланмайди. Бу ҳақида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Альянс давлат ва ҳукумат раҳбарларининг навбатдан ташқари виртуал саммитидан сўнг жума куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади УНН.