Янгиликлар (5381)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
"Ҳижоб мусулмон аёллар кийиши керак бўлган ягона бош кийими эмас. Асосийси, тананинг Қуръонда белгилаб қўйган қисмларини яшириш", - деди Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари, муфтий Албир ҳазрат Крганов. У Lenta.ru нашрига берган интервьюсида Давлат Думасининг Таълим бўйича қўмитаси аъзоси Анатолий Вассерман томонидан айтилган ҳижобни бошқа бош кийимларга алмаштириш таклифига жавоб берди.
Шимолий Кавказнинг уч республикаси Россияда чақалоқлар ўлими кўрсаткичлари бўйича етакчилик қилмоқда
Чеченистон Россия ҳудудлари орасида чақалоқлар ўлими коэффициенти аянчли рейтингида биринчи ўринда туради. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ингушетия ва Доғистон эгаллади. Бу маълумотлар Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумда эълон қилинди, деб хабар беради "Кавказ.Реалии".
Тахминларга кўра, Балаклеяда Россия Ички ишлар вазирлигининг Самара ва Бошқирдистондан махсус кучлари қуршаб олинган.
Украина қуролли кучлари Балаклеяга кутилмаган зарба берди.
Украина президенти офисининг маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг айтишича, жанубдаги тўрт кунлик қарши ҳужум давомида Россия армияси 1500 га яқин одамини йўқотган.
Қўшма Штатлар Украинага рус босқинчиларининг қўшинларига жиддий зарба беришга қодир бўлган қуролларни топширишга тайёр эканликлари ҳақида гапира бошладилар.
Би-би-си араб нашри журналистик текшируви Мисрдаги дам олиш ва овқатланиш корхоналарида ҳижоб кийиш асосидаги камситишлар даражасини баҳолади.
Эксперт ҳисоб-китобларига кўра, сентябрь ойидаги жорий суръат Россиянинг Херсон вилоятидаги позициялари барбод бўладиган вазият яратади.
Бу йил Германия Россия газини сотиб олишни тўхтатади.
Россия Федерацияси юанда сақлаган олтин-валюта захираларининг қарийб 17 фоизи Хитойда «гаровда» қолиб кетди.
Кремл яна бир бор Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни сўради.
Айни дамда Украинанинг Херсон вилоятига бостириб кирган 30 минг кишилик ўрис қўшинлари туркумининг ҳолига маймунлар йиғлаяпти. Ушбу қўшинлар қўмондонлигининг юқори поғонага берган расмий ҳисоботига асосланган ўрис оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган хабарларга қараганда, Россия қўшинлари ҳар куни Украина Қуролли Кучларига қарашли ўнлаб учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларини, кўпдан-кўп зирҳли-танк техникасини, юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилиб бормоқда.
Украина қуролли кучлари Днепрнинг ўнг қирғоғида босқинчиларга кучли зарбалар бермоқда.