Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
ОАВнинг бундай ҳаракат келаси ой бошида содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлари ортидан Европа Иттифоқи Венгрияни Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришдан огоҳлантирди.
Қўшма Штатлар президентининг кўкрагидаги базалиома олиб ташланди, деди унинг шифокори. Қўшимча даволаш талаб қилинмайди.
Урдун Қизил денгиздаги Ақаба шаҳрида Исроил ва Фаластин маъмурияти ўртасида учрашув ўтказганидан бир неча соат ўтиб, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда турар-жой қурилиши давом этишини айтди.
Сешанба куни Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонни ҳибсга олишга ордер берди. Хоннинг ўзи тарафдорларини шиддатли сиёсий инқироз фонида намойишни давом эттиришга чақирди.
Францияда сўнгги 60 йилдаги энг ёғингарчиликсиз қишдан кейин қурғоқчилик бошланди, дея хабар беради Francе 24.
Саудия Арабистони ортидан Уммон, мамлакат парламенти икки ойдан камроқ вақт олдин Исроилни бойкот қилиш тўғрисидаги қонунни кенгайтиришга овоз берганига қарамай, Исроил авиакомпанияларига ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди.
Ўзбекистонда 1 нафар вилоят бош имом-хатиби ўринбасари, 2 нафар туман бош имоми ва 1 нафар имом-хатиб ишдан олинди ва 4 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.
Россиялик юқумли касалликлар шифокори Андрей Поздняков Туркиядаги зилзилалар канализатсия ва сув тозалаш тизимларининг ишлашига таъсир қилгани, бу эса мамлакатда вабо тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Якшанба куни исроиллик кўчманчиларнинг қуролланган оломони Фаластиннинг Наблусдан жанубидаги Бурин қишлоғига бострииб кириб, маҳаллий аҳолининг уйларига ва автомобилларига ўт қўйишни бошладилар. Шу билан бирга, бошқа кўчманчилар ўт ўчириш машиналарининг киришига тўсқинлик қилиш учун йўлларни тўсиб қўйишди.
Қўшни првинциялар аҳолиси ер силкинишини ҳис қилди, дея хабар бермоқда Анадолу.
АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Вашингтон Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужум зарбдор муштини ташкил этувчи махсус бригадаларини тайёрламоқда.
Бу янги харидларни молиялаштириш ва Украинага ускуналар учун янги шартномалардир.
Пайшанба куни Бангалорда G7 мамлакатлари молия вазирликлари ва марказий банклари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.