close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
30.05.2023 14:40

Цензуранинг махфий маънолари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

1471 й. дан диний мазмундаги китоблар фақат черков маъмуриятининг рухсати билан нашр этиладиган бўлди. 16-а. дан Цензура диний ҳокимиятдан аста-секин дунёвий ҳокимиятга ҳам ўта бошлади: босмахоналари бўлган барча Ғарбий Европа мамлакатларида Цензура тартиби ўрнатилди. Цензура органлари тармоғи кенгайиб борди, Цензура қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Буюк француз инқилоби ва б. инқилоблар фуқароларга ўз фикрини эркин ифодалаш ҳуқуқи берилишини ва Цензуранинг бекор этилишини эълон қилди. Бироқ кўпгина мамлакатларда матбуотда чеклашлар давом этаверди. Россияда чоризмнинг қаттиқ Цензура тартиби туфайли кўпгина газ. ва жур. лар ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Туркистонда ҳам Россия подшосининг Цензура органлари ишлаган. Цензура айғоқчилари бу ерда ҳар бир матбуот органидан кўз-қулоқ бўлиб турган, ўзи учун номақбул ҳисобланган чиқишларни тақиқлаган. Собиқ шўролар даврида эса 1922 й. дан Матбуотда давлат сирларини сақлаш Бош бошқармаси (Главлит) ва унинг республикалардаги бошқармалари томонидан Цензура амалга ошириб келинган....

21.11.2021 05:02

«Блокировка қилиниш ва ўн миллионлаб фойдаланувчиларни йўқотиш хавфи остида америка ижтимоий тармоқлари ҳозирча собиқ совет авторитар режимларини қониқтирадиган олтин оралиқни топишга уринмоқда», - деб ёзади журналист Эммануэл Гриншпан Le Monde нашрида.

25.08.2019 00:58

"(...) Россияликлар Эммануэл Макроннинг «сариқ нимчалар» ҳақидаги сўзлари борасида кўрганлари ва эшитганлари – Франция президентининг душанба куни Брегансонда ҳақиқатда айтган сўзларининг тамомила аксидир!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase