Қозон қатлиоми
Руслар бу санани унуттиришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки тарихга “15 октябрь Қозон қатлиоми” сифатига кирган ва бутун турк тарихини ўзгартириб юборган ушбу қора кун бугун Татаристонда “Шаҳидларни хотирлаш куни” сифатида ёдга олинмоқда. Хўш, орадан беш юз йил ўтишига қарамай 15 октябрь қатлиоми ва ишғоли нима учун унутилмаяпти? Бу ишғол турк тарихига қандай таъсир кўрсатган?
Гулханда ёқилган муслима
Татар халқи учун энг катта йўқотиш Иван Грозний томонидан Қозоннинг босиб олиниши ва давлатчиликнинг йўқотилиши бўлса, унинг тарихидаги энг катта фожиа XVIII асрда амалга оширилган мажбурий чўқинтиришлар бўлса керак. Ушбу мавзу жуда кам ўрганилган, у халқнинг юрагидаги битмаган ярага ўхшайди, босқинчиларнинг абадий шармандалик ва гуноҳининг белгисидир…
Қуръон ўқишда татарча миллий оҳанг мажбурий қилиб қўйилди
Татаристон мусулмонлар диний идораси Қуръонни татарча мақомда ўқиш анъанасини тикланмоқда.
Муаллим соний китобининг муаллифи Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Аҳмад Ҳодий Мақсудий (1868-1941) муболағасиз, 20-асрнинг биринчи чорагида энг машҳур туркий мърифатчиларидан бири, деб аталиши мумкин. Сермаҳсул ҳаёти давомида у ҳаётнинг турли соҳалари: жамоатчилик, сиёсат, нашриётчилик ва бошқаларда ўзини кўрсата олди. Лекин унинг ҳаётида энг муҳим соҳа тилшунослик эди.
Татаристон муфтияти татар тилида биринчи онлайн-мадрасани ишга туширди
Татаристон Республикасида эълон қилинган Она тили йилига якун ясаб ва Она тиллари ва халқ бирлиги йили доирасида сарҳисоб қилиб, ТР ДУМ ва унинг тасарруфидаги ИД "Хузур" янги лойиҳа амалга оширди – татар тилида биринчи онлайн мадраса очилди.
Мусулмонларга казак босқинчилари керак эмас
Шу кунларда Россия мусулмонлари билан ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам бевосита боғлиқ бўлган ҳодиса ҳақида турли янгиликлар янграмоқда. Биринчидан, маълум бўлишича, Татаристон Бош вазири Алексей Песошин казакларни «жамоат тартибини сақлаш»га жалб қилиш кўзда тутилган расмий ҳужжатни имзолаган.