close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
01.08.2019 08:20

Ҳиндистон парламенти кеча мусулмонлар томонидан никоҳни бир томонлама бекор қилишни жазога тортиладиган жиноятга айлантирадиган қонун лойиҳасини якуний маъқуллади. Мамлакат олий суди никоҳни бекор қилишнинг бундай тури мусулмон аёлларнинг конституцион ҳуқуқларини бузиши ҳақида баёнот берганидан сўнг икки йил ўтгач, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси сешанба куни «уч талоқ»ни жиноятга айлантирадиган биллни маъқуллади.

18.02.2019 15:37

Миср парламенти ҳозирги давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сисининг президентлик ваколатларини давом эттириш эҳтимолини кўзда тутадиган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Яқин кунларда парламент қўмиталари ҳужжатни кўриб чиқиши лозим, шундан кейин қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи, якуний ўқишларда қабул қилиниши лозим.

26.01.2019 17:22

Эрон парламенти қошидаги тадқиқотлар маркази мамлакатда фоҳишаликнинг тарқалиши муаммосига бағишланган маърузани эълон қилди. Ҳужжатда қайд этилишича, охирги йилларда фоҳишалик билан шуғулланаётган шахсларнинг ёши анча ёшарган. Агар 1970-йилларда енгил табиатли аёлларнинг ўртача ёши 30 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 15 яшар қизлар «тунги капалаклар»га айланмоқда.

21.12.2018 12:08

Бу ҳафта Швецияда муҳим бир янгилик кутилмоқда – Швеция парламенти аъзоси илк бор ҳамкасблари олдига ҳижобда чиқади. Швецияга 2 ёшлигида Сомалидан қочоқ сифатида ота-онаси билан бирга келиб қолган Лайло Али Элми парламентда илк бор сўзга чиқишга тайёрланмоқда – муслима, мамлакатлаги ошкора исламофобия ва муҳожирларга қарши кайфиятга қарамай, кузги сайловлар вақтида кутилмаганда ғалаба қозонди.

16.12.2018 06:47

Баҳрайн Парламенти чоршанба куни бўлиб ўтган биринчи ва барча аъзолар тўпланган сессияда илк бора аёл кишини спикер лавозимига сайлади. Фузия Зайнал учун Вакиллар кенгашининг 40 аъзосидан 25 киши овоз бериб, БАА Федерал миллий кенгашида Вакиллар палатаси спикери лавозимини эгаллаган Амал Кубаисийдан кейин араб дунёсида бундай юқори лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлди.

02.10.2018 21:16

Ўтган ҳафта чоршанба куни Брюссель шаҳрида Европа парламентида исламофобияга қарши кураш бўйича қўлланма лойиҳаси ишга туширилди. Европанинг қатор мамлакатларидан бўлган экспертлар ва олимлар Европа комиссияси адлия Бошқармаси томонидан молиялаштириладиган исламофобияга қарши кураш (CIK) икки йиллик лойиҳасини ишга тушириш учун парламентда тўпландилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase