ХАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўринбосари Шайх Солиҳ Ал-Арури: "Афсуски, Яман марши ва ракеталарига араб давлатлари ҳам, америкаликлар ҳам қарши, нима сабабдан араб давлатлари бу тузилма томон учаётган ракета қарши экани мени ҳайрон қолдиради. Ироқ қаршилиги Сурия ва Ироқдаги Америка базаларига ҳужум қилмоқда ва биз ҳар қандай Араб ёки Исломий минтақадан ушбу тузилмаларга қарши янги зарбаларни рағбатлантирамиз."
"Яман расман Исроилга уруш эълон қилди. Бироқ, Ямандан учирилган ракеталар, афсуски, араб мамлакатлари томонидан уриб туширилмоқда. Қизиқ, нега араб давлатлари Исроилга отилган ракеталарга қарши?"- деди ХАМАС сиёсий бюроси бошлиғининг ўринбосари Солиҳ ал-Арури.
Аввалроқ, маҳаллий манбалар тармоқда Саудия Арабистони, Иордания ва Миср Ямандан Исроилни нишонга олган ракеталарни уриб тушираётгани ҳақида хабар берган эди.
Саудия Арабистони «Карни» ҳарбий кемаси билан биргаликда ўтган пайшанба куни Қизил денгизда Ямандан хусийлар томонидан учирилган ракеталардан бирини уриб туширди. Ушбу ракеталар Исроилга қараб кетаётганлиги сабабли, Саудия Арабистони Исроилга ҳужумни самарали равишда олдини олди.
Саудия Арабистони армияни юқори тайёргарлик ҳолатига келтирди. Қироллик ҳукумати яманлик хусийларнинг Саудия ҳудудига ракета зарбаси беришга уриниши фонида буйруқ берди. Аввалроқ яманликлар агар саудияликлар Исроилга учаётган ракеталарни уриб туширишса, Арабистоннинг ўзига зарба беришини айтишган эди.
Исроил Ғазода олға силжиб борар экан, икки мусулмон давлати бир-бирига қарши турибди. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси кучлари Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати (хусийлар) исёнчиларининг учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Коалиция матбуот котиби Турки ал-Маликий SPA агентлигига қиролликнинг жанубида учувчисиз учиш аппарати йўқ қилингани фактини тасдиқлади. Ал-Маликий батафсилроқ маълумот бермади