close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ Қуръонни таҳқирлашни қораловчи резолюция қабул қилди

БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши (ИҲК) жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақириб, Қуръонни таҳқирлаш ишларини қоралади. Тегишли резолюция чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган ИҲК нинг 53-сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган шошилинч муҳокамадан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради РИА Новости.

БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши (ИҲК) жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақириб, Қуръонни таҳқирлаш ишларини қоралади. Тегишли резолюция чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган ИҲК нинг 53-сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган шошилинч муҳокамадан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради РИА Новости.
ИҲК "Қуръони Каримнинг яқинда оммавий ва қасддан қилинган таҳқирлашларни қоралайди ва қатъиян рад этади ҳамда ушбу диний нафратни содир этганларни халқаро инсон ҳуқуқларидан келиб чиқадиган давлатларнинг мажбуриятларига мувофиқ жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлайди", дейилади ҳужжатда.
28 мамлакат қабул қилинган ҳужжат учун, 12 мамлакат уни қарши овоз берди, 7 мамлакат бетараф қолди. Бельгия, Буюк Британия, Германия, Коста-Рика, Литва, Люксембург, Руминия, Финляндия, Франция, АҚШ,  Черногория ва Чехия қарши овоз берди.
Овоз бериш Швецияда Қуръон Мусҳафининг ёқиб юборилиши муносабати билан ИҲК нинг навбатдан ташқари сессиясида бўлиб ўтди. Россия ушбу қарорни қўллаб-қувватлади, аммо овоз бера олмади, чунки у Кенгаш аъзоси эмас.
БМТ органи давлатларни диний нафрат сўзлари ёки «камситиш, душманлик ва зўравонликни қўзғатадиган ҳаракатлар учун таъқиб қилинишига тўсқинлик қиладиган бўшлиқларни аниқлаш учун ўз миллий қонунлари, сиёсати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш»га чақиради.
"Кенгаш БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарини ва инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашнинг барча тегишли махсус процедураларини ўз ваколатлари доирасида диний нафратга чақириқларни, шу жумладан муқаддас китобларни таҳқирлаш ҳаракатларини қоралашга чақиради", дейилади ҳужжатда.
Қурбон ҳайитини нишонлаш пайтида Стокголмда Қуръон Мусҳафини таҳқирлаш ва ёқиш дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг акс-садога сабаб бўлди. Ироқ Швеция расмийларидан акция уюштирган муҳожирни суд қилиш учун экстрадиция қилишни талаб қилди, ўнлаб ироқликлар мамлакатнинг Бағдоддаги элчихонаси ёнида норозилик намойишига йиғилишди. Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон, Араб давлатлари Лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Геит ва Форс кўрфази Араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши Бош котиби Жасем Ал-Будаив ҳам воқеани қоралади. Иордания ва БАА ташқи ишлар вазирликлари Швеция элчиларини чақириб, уларга норозилик нотасини тақдим этишди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги ушбу воқеа иштирокчиларининг жазосизлиги олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase