Буни ISW Путиннинг асосий хатоси деб атади, бунинг натижасида Россия армияси Украинани урушнинг биринчи кунларида қўлга кирита олмаган.
Путин бир неча кун ичида Украинани қўлга киритишига ишонган ва буни шахсий ҳарбий ғалаба деб эълон қилишни роса орзиқиб кутган.
Россия диктатори Владимир Путин ҳеч кимни уруш қўмондони этиб тайинламади, чунки у "Украинага муваффақиятли бостириб киришнинг ташкилотчиси" ролини ўзида қолдирмоқчи эди ва барча ҳарбий ғалабаларни ўзлаштирмоқчи эди.
Бу ҳақда Урушни ўрганиш институти (ISW) янги ҳисоботида айтилади.
Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага бостириб кириш учун қўмондон тайинлашни истамагани рус армиясига жиддий таъсир кўрсатиб, қўмондонлик тузилмаларини тартибсизликка олиб келди ва нореал умидларни кучайтирди, дейди америкалик таҳлилчилар.
“2022-йил апрелида Ғарб расмийлари Россиянинг Украинага босқин бошланганидан бери 2022-йилнинг 24-февралида қўшинларининг бирорта ҳам ҳарбий қўмондони йўқлигини маълум қилишди.
Россия ҳарбий режалари шуни кўрсатдики, Кремл рус қўшинлари Киевни бир неча кун ичида босиб олишини кутган ва Путин буни шахсий геосиёсий ғалаба деб қулоққа тепмоқчи бўлган.
Шу боис Путин Украинадаги ҳарбий ғалабани кимгадир боғлашдан сақланмоқчи бўлди. Шунга ўхшаш вазият Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин ва Совет Иттифоқи маршали Георгий Жуков ўртасида Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бўлган. Сталин чекланган ва эскирган ҳарбий тажрибага эга эди ва Жуковнинг ҳарбий марралари ва шон-шуҳратига ҳасад қиларди. Украинани тез босиб олиш ғалабасидан хосил бўлган "очко" Путинга тегишли бўлиши керак эди. Путиннинг буюк саркарда ва Рус ерларини жамловчи тўнини кийиш насиб бўлмади.
ISW Путин урушининг биринчи кунларидаёқ Украинани нега тез босиб ололмаганлиги хатосини айтди
Буни ISW Путиннинг асосий хатоси деб атади, бунинг натижасида Россия армияси Украинани урушнинг биринчи кунларида қўлга кирита олмаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси