close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Россия бизнинг дўстимиз эмас": Орбан ҳукумати тўсатдан Украинани қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Гергели Гуляшнинг айтишича, Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилса, Венгриянинг иттифоқчисига айланиши мумкин.

Гергели Гуляшнинг айтишича, Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилса, Венгриянинг иттифоқчисига айланиши мумкин.
24.hu, нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Бош вазир Виктор Орбан девонхонаси раҳбари Гергей Гуляш маълум қилган. У Венгрия Украинани қўллаб-қувватлашини билдиришини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилса, Венгриянинг иттифоқчисига айланиши мумкин.
"Биз Украинани қўллаб-қувватловчилар қаторидамиз. Россия бизнинг ҳамкоримиз, дўстимиз эмас, Америка бизнинг иттифоқчимиз, иттифоқчиларимиз эса дўстларимиздир. Россия бизнинг дўстимиз бўлиши учун халқаро ҳуқуқ ҳурмат қилиниши керак", - деди Гуляш.
У, шунингдек, Орбаннинг Украина молиявий жиҳатдан “мавжуд эмас” ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Гуляшнинг сўзларига кўра, Украина иқтисоди Россия Федерацияси билан уруш шароитида фаолият юритиши учун қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги аниқ. Шунингдек, у Киевга молиявий ёрдам кўрсатилмаганида Украина тақдири нима бўлиши номаълумлигини таъкидлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase