Украинага қарши босқинчилик уруши туфайли Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигидан маҳрум қилишмоқчи.
АҚШнинг Республикачилар ва Демократик партияларидан икки нуфузли АҚШ конгрессменлари, Хельсинки комиссияси вакиллари Жо Уилсон ва Стив Коэн Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб юбориш жараёни ташаббускори бўлишди.
Уилсон бу ҳақида 1 апрель куни ўзининг расмий Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Россия Украинада оммавий ваҳшийлик қилди ва шу сабабли, таърифига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Коэн ва мен Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб ташлаш тўғрисида резолюция киритдик", деб ёзади америкалик конгрессмен.
Шунингдек, у резолюциядан кўчирмани ҳам эълон қилди. Унда айтилишича, Россия қўшни давлатга қарши агрессив босқинчилик уруши олиб бораётгани БМТ тамойилларини бузмоқда.
Конгрессменлар Россия тажовузкорлиги асосан Украинанинг тинч аҳолисига қаратилганлигини, русларнинг украиналикларга нисбатан қотиллик, қийноқлар, жинсий зўравонлик, депортация, жумладан, болаларна нисбатан қўллагиши ҳақидаги оммавий фактлар борлигини таъкидладилар.
Уилсон ва Коэн ўз резолюцияларида Москвадан келаётган ядровий таҳдидларнинг ўсиб бораётган даражасига ҳам эътибор қаратдилар.
Россия Федерациясининг бундай очиқ-ойдин хатти-ҳаракати, америкалик конгрессменларнинг ишончи комилки, Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқарилишига асос бўлади.
Эслатиб ўтамиз, у бугундан бошлаб, 2023 йил 1 апрелдан БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади. Тажовузкор давлат режалаштирилган ротация доирасида роппа-роса бир ой ташкилотга раҳбарлик қилади. Киев ва унинг иттифоқчилари буни номақбул деб ҳисоблайди.
Украина туфайли Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан чиқариб юбормоқчи: Конгрессга резолюция тақдим этилди
Украинага қарши босқинчилик уруши туфайли Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигидан маҳрум қилишмоқчи.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар