close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина қуролли кучлари душманнинг учта омборини йўқ қилди

Россия ҳарбийлари Бахмут ҳудудида қисман муваффақиятга эришдилар. Украина ҳимоячилари эса душманнинг ўқ-дорилар омборини ва иккита ёқилғи-мойлаш материаллари омборини йўқ қилишди. Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штаби хулосасига таяниб Charter97.org хабар бермоқда.

Россия ҳарбийлари Бахмут ҳудудида қисман муваффақиятга эришдилар. Украина ҳимоячилари эса душманнинг ўқ-дорилар омборини ва иккита ёқилғи-мойлаш материаллари омборини йўқ қилишди. Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штаби хулосасига таяниб Charter97.org хабар бермоқда.
29 март куни руслар битта ракета ва 16 та ҳаво ҳужумини амалга оширди, МЛРС билан 4 та ҳужумни амалга оширди. Хусусан, Берислав инфратузилмасига берилган ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли жароҳатланган, хусусий уйлар ва фуқаролик инфратузилмаси ҳам зарар кўрган.
Босқинчилар асосий кучларини Лиман, Бахмут, Авдеевка ва Марьинка йўналишларида ҳужум операцияларини ўтказишга қаратмоқдалар. Бахмут, Авдеевка, Марьинка ва Белогоровка ҳарбий ҳаракатлар марказида қолмоқда. Украина мудофаа кучлари бўлинмалари кўрсатилган йўналишларда душманнинг 48 та ҳужумини қайтарди.
Волынь, Полесье, Северск ва Слобожанское йўналишларида сезиларли ўзгаришлар йўқ, душман ҳужум гуруҳларини шакллантириш белгилари қайд этилмаган. Босқинчилар Курск ва Белгород вилоятларининг чегара ҳудудларида ҳарбий кучларини сақлаб қолишда давом этмоқда. Чоршанба куни руслар Суми вилоятидаги Чернацкое, Эсмань, Кучеровка, Белополье, Волфино ва Басовка аҳоли пунктлари ҳудудларини, шунингдек, Харьков вилоятида Тимофеевка, Ветеринарное, Глубокое, Песчаное, Гатище, Волчанск ва Бочково аҳоли пунктлари ҳудудларини ўққа тутди.
Кун давомида Лиманск йўналишида босқинчилар Выемка ҳудудида муваффақиятсиз ҳужум операцияларини ўтказдилар. Купянск ва Лиман йўналишларидаги аҳоли пунктлари ҳудудлари артиллерия ўқлари остида қолди. Улар орасида Харьков вилоятининг Колодезное, Двуречная, Западное, Петропавловка, Купянск, Кисловка ва Каменка; Луганск вилоятидаги Стелмаховка, Невское, Кузмино ва Белогоровка, шунингдек, Донецк вилоятидаги Колодцы, Спорное ва Северскни айтиб ўтиш мумкин.
Бахмут йўналишида босқинчилар Бахмут шаҳрига ҳужум операцияларини давом эттирдилар ва қисман муваффақиятга эришдилар. Шу билан бирга, Украина ҳарбийлари шаҳарни жасорат билан ушлаб туришибди ва душманнинг кўплаб ҳужумларини қайтаришяпти. Кун давомида руслар Донецк вилоятининг Орехово-Василовка ҳудудида муваффақиятсиз ҳужум амалиётларини ўтказди. Улар Донецк вилоятининг Минковка, Орехово-Василовка, Бахмут, Часов Яр ва Торец шаҳарларини ўққа тутдилар.
Авдеевка ва Марьинка йўналишларида босқинчилар Новокалиново, Степное, Авдеевка, Северное, Первомайское, Марьинка аҳоли пунктлари йўналишида ҳужумкор операцияларни амалга оширдилар, аммо муваффақиятга эриша олмадилар. Аҳоли пунктлари, хусусан, Донецк вилоятидаги Новокалиново, Авдеевка, Водяное, Карловка, Красногоровка, Марьинка, Георгиевка ва Новомихайловка ўққа тутилди.
Шахтерск йўналишида босқинчилар Донецк вилоятидаги Угледар, Пречистовка, Большая Новоселка аҳоли пунктлари ҳудудларига ҳужум қилишди.
Запорожье ва Херсон йўналишларида россияликлар мудофаа ҳаракатларини давом эттирмоқда. Донецк вилоятидаги Времовка; Запорожье вилоятидаги Малиновка, Гуляйполе, Староукраинка ва Волшебное; Херсон вилоятидаги Веселое, Берислав, Казацкое, Зеленовка, Антоновка, Днепровское ва Херсон аҳоли пунктлари ўққа тутилди.
Шу билан бирга, Мудофаа кучлари авиацияси кун давомида душманнинг шахсий таркиби ва ҳарбий техникаси тўпланган жойларга 5 та зарба берди. Ҳаво кучлари бўлинмалари Россиянинг Су-24М бомбардимончисини ҳам йўқ қилди.
Украина ракетачилари ва тўпчилари русларнинг шахсий таркиби, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаси жойлашган 2 майдонини, 1 тв ўқ-дорилар омборини ва душманнинг 2 та ёқилғи-мойлаш материаллари омборига зарба беришди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase