Россия армиясининг йўқотишлари 158 минг кишинидан ошиб кетди. Ҳамда ўнта танк йўқ қилинди.
2022-йил 24-февралдан 2023-йил 11-мартгача Украина Қуролли Кучлари Россия армиясининг 158 минг аскарини йўқ қилди. Кеча эса, бир кун ичида яна 1010 рус аскари қириб ташланди. Маълумотлар янада аниқланмоқда (ўлганлар янада кўп бўлиши мумкин). Бу ҳақда Бош штаб хабар берди.
Душманнинг умумий жанговар йўқотишлари тахминан қуйидагича:
Аскарлар - тахминан 158 000 (+1010) киши йўқ қилинган,
Танклар - 3458 (+10) дона,
Зирҳли жанговар машиналар - 6762 (+20) дона,
Артиллерия тизимлари - 2483 (+8) дона,
РСЗО - 493 (+2) дона,
Ҳаво мудофааси тизимлари - 257 (+1) дона,
Самолётлар - 304 (+0) дона,
Вертолётлар - 289 (+0) дона,
Операцион-тактик даражадаги дронлар - 2108 (+1),
Қанотли ракеталар - 907 (+0),
Кемалар / моторли қайиқлар - 18 (+0) дона,
Автомобил ускуналари ва автоцистерналар - 5344 (+7) дона,
Махсус жиҳози техникалар - 242 (+2).
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг кенг кўламли босқинининг 381-куни бошланди. Агрессор Россия Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегарасига етиб боришга уринишларини қолдирмаяпти. Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари кўрсатилган йўналишларда душманнинг 100 дан ортиқ ҳужумларини қайтарди.