“Аш-Шабаб” террорчи гуруҳи жангарилари Сомали пойтахти Могадишога ҳужум уюштирди ва 10 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирди, деб хабар тарқатди Agence France-Presse агентлиги мамлакат ҳукумати берган маълумотга таяниб.
"Жангарилар ҳукумат кучлари билан жангда мағлуб бўлганидан кейин турар жойларга ҳужум қилишга ўтган", – дейилади агентлик берган хабарда.
“Аш-Шабаб” гуруҳи Сомалида 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, 2008 йилдан буён вақти-вақти билан терактлар уюштириб туради. 2010 йилгача улар катта ҳудудни назорат қилаётган эди, бироқ 2011 йил ёзда Сомали пойтахтини тарк этишга мажбур бўлди. Шундан буён гуруҳ ҳукумат ва унинг тарафдорларига қарши яширин қўпорувчилик ҳаракатларини олиб бормоқда.
2012 йил февралда гуруҳ етакчиларидан бири жангарилар “Ал-Қоида”нинг террорчилик тармоғига қўшилишини эълон қилди. Турли ҳисоб-китобларга қараганда, “Аш-Шабаб” гуруҳининг жангарилари 10 минг атрофида.
“Аш-Шабаб” жангарилари Сомали пойтахтига ҳужум қилиб, 10 кишини ўлдирди
“Аш-Шабаб” террорчи гуруҳи жангарилари Сомали пойтахти Могадишога ҳужум уюштирди ва 10 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирди, деб хабар тарқатди Agence France-Presse агентлиги мамлакат ҳукумати берган маълумотга таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|