Ғалла шартномасидаги иштирокини тўхтатиши ҳақида яқинда эълон қилган Россия Федерацияси ўз армиясининг Украинадаги жанг майдонидаги муваффақиятсизликлари фонида сунъий равишда дунёда озиқ-овқат инқирози таҳдидини яратишга ҳаракат қилмоқда, аммо бундай ҳаракат Яқин Шарқнинг етакчи давлатларини ғазаблантириши аниқ, деб ёзади Financial Times.
Нашрнинг эслатишича, дон йўлаги бўйича келишувлардан мақсад чакана нархларни пасайтириш ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни бозорнинг барча иштирокчилари учун қулайроқ қилиш бўлган.
Россия президенти Путин келишувни тарк этар экан, Украина ва Ғарбга таъсир кўрсатмоқчи. Озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид Кремл учун Украинага нисбатан талабларини янада илгари суриш учун зарур.
Бироқ, Москванинг Украина донидан шантаж воситаси сифатида фойдаланишга бўлган беадаб уриниши Москвага нисбатан шафқатсиз ҳазил ўйнаши мумкин, чунки бундай ҳаракатлар Туркия ва Саудия Арабистони каби Яқин Шарқ мамлакатларига албатта ёқмайди, дейди Карнеги маркази эксперти Александр Габуев.
Таҳлилчига кўра, Анқара, Ар-Риёд ва Яқин Шарқдаги бошқа пойтахтлар озиқ-овқат инқирози ва унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган ижтимоий-сиёсий нотинчликдан қўрқиб, Россия ва Украинани ғалла шартномасини тузишга ундаганлар қаторида бўлган. Шу боис Россия томонининг келишувдан чиқиши Москва ва Яқин Шарқнинг етакчи давлатлари ўртасида бўлинишни келтириб чиқаради.
Путиннинг сурбетларча дон билан шантаж қилиши Туркия ва Саудия Арабистонини ғазаблантиради - Financial Times
Россия Украинадаги жанг майдонида мағлубиятга учраб, дунёда озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид яратишга ҳаракат қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси