Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида Анналена Бербок Германия Европа Иттифоқи санкцияларини активларини музлатиш ва бундай шахсларга киришни тақиқлаш билан қўллаб-қувватлашини айтди.
"Аёллар ва қизларни кўчада калтаклаганлар, ўғирлаганлар, ўзбошимчалик билан қамоққа ташлаганлар ва одамларни шунчаки эркин яшаш истаги учун ўлимга ҳукм қилганлар тарихнинг нотўғри томонида. Биз Эрондаги одамларга шуни айтмоқчимизки, биз сиз томондамиз ва сизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз", деди Анналена Бербок.
Норасмий равишда журналистлар Германия ташқи ишлар вазирлиги расмийларидан биридан Германия, Франция, Италия, Испания, Дания ва Чехия Европа Иттифоқининг Эронга қарши янги санксцялари бўйича ўз таклифларини илгари сурганини билишган. Улар пакетни 17 октябрда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишига тайёрлаб, улар бўйича келишиб олишга умид қилмоқда.
Эронда 16 сентябрь куни "одоб-ахлоқ полицияси" томонидан ҳижобни нотўғри кийганликда айбланиб ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими юзасидан норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар ойи давомида ўнлаб одамлар, жумладан, вояга етмаган қизлар ҳам ҳалок бўлди. Баъзи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 150 дан ортиқ ўлим ҳолатларини келтирмоқда.
Намойишларнинг биринчи ҳафтасидан сўнг Европа Иттифоқи Эрон хавфсизлик кучларининг шафқатсиз ҳаракатларини номутаносиблик деб қоралади, намойишчиларга муносабатни ўзгартиришга чақирди ва янги санкцияларга шама қилди.
Германия аёллар норозилик намойишларини бостиргани учун Эронга қарши Европа Иттифоқининг янги санкцияларини ёқлайди
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ҳижобни "нотўғри" кийгани учун ҳибсга олинган қизнинг ўлими туфайли юзага келган норозилик намойишларини қаттиқ бостиришда иштирок этган Эрон расмийларига нисбатан шахсий санкциялар жорий этиш тарафдори. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда, деб ёзади "Европейская правда".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси