Бу ҳақида Ирландия ташқи ишлар вазири ва Европа кенгаши вазирлар қўмитаси раҳбари Саймон Ковни, ПАCЕ раҳбари Тини Кокс ва Европа кенгаши бош котиби Мария Пейчинович-Буричнинг қўшма баёнотида айтилади, деб хабар қилади "Европейская правда".
"Халқаро чегараларни бошқа суверен давлат ҳисобига мажбуран ўзгартириш ва ундан олдин ўтказилган "референдумлар" халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши ҳисобланади ва тан олиниши мумкин эмас", — дейилади Европа Иттифоқи раҳбарлари баёнотида.
"Россия босқинчи давлат сифатида тегишли ҳудудларда, шунингдек, босиб олинган Қримда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишда давом этади", — деди улар.
Қайд этилишича, Россия зудлик билан кескинликни пасайтириб, Европа ва ундан ташқарида тинчликнинг тамал тоши бўлиб қолаётган халқаро ҳуқуқ тамойилларига қайтиши керак.
"Европа Кенгаши аъзо давлатимиз – Украина халқи ва ҳокимиятини қўллаб-қувватлашда давом этади. Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган содиқлигимиз сўзсиз ва собит бўлиб қолмоқда. Биз яна бир бор зудлик билан можарони тугатишга ва Европада тинчликни қайтаришга чақирамиз", дейилади баёнотда.
Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари раҳбарлари Россиянинг Украинанинг Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларини ноқонуний аннексия қилганини қатъиян рад этди ва сўзсиз қоралади ва зарур бўлган вақт давомида Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
30 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Украинанинг босиб олинган Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудлари "Россия таркибига қўшилиш тўғрисида"ги шартномани имзолади ва бундан буён уларнинг аҳолиси Россия Федерацияси фуқаролари эканлигини маълум қилди.
Европа Кенгаши аннексияни қоралади ва Россия Федерациясига босқинчи давлатнинг мажбуриятларини эслатди
Европа Кенгаши органлари раҳбарлари Россия Федерациясининг Украинада босиб олган ҳудудларни ноқонуний равишда аннексия қилиш ҳақидаги қарорини кескин қоралади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси