Бу ҳақида РБК-Украина Associated Press га таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ҳарбий ёрдам пакетига шунингдек, қуйидагилар киради: 18 та HIMARS ракета тизими ва уларга снарядлар, учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш учун 12 та Titan тизими.
AP қўшимча қилишича, ёрдам пакетига оғир асбоб-ускуналар, радарлар, алоқа ва кузатув воситалари, шунингдек, портловчи моддаларни аниқлаш учун қурилмалар ва ҳарбийлар учун бошқа жиҳозлар ташиш учун 300 га автомобиль харид қилиш учун маблағлар киради. Бунда аскарларни ўқитиш ва уларга хизмат кўрсатиш кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, Украина ғарблик иттифоқчилардан 26 та HIMARS тизимлари олган.
Оқ уй Украинага 1,1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади.
"Қўшма Штатлар Украина учун қўшимча 1,1 миллиард долларлик қурол ва жиҳозлар пакетини эълон қилмоқда. Биз Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатмаймиз", - деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.
Унинг сўзларига кўра, 18 та янги HIMARS ва дронга қарши тизимлардан ташқари, ёрдам пакетига юзлаб зирҳли техника ва радарлар киради.
Пентагон пакетнинг мазмунини ошкор қилди
АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:
18 та юқори ҳаракатчан артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) ва уларга ўқ-дорилар;
150 та зирҳланган юқори ҳаракатчан кўп мақсадли ғилдиракли машиналар (HMMWV);
150 та буксир учун тактик машиналар;
оғир техникани ташиш учун 40 та юк машинаси ва 80 та тиркама;
учувчисиз учиш аппаратлари учун иккита радар;
20 та кўп мақсадли радар;
УУА га қарши кураш учун тизимлар;
тактик ҳимояланган алоқа тизимлари, кузатув тизимлари ва оптика;
портловчи моддаларни йўқ қилиш ускуналари;
зирҳли нимчалар ва бошқа дала ускуналари;
ўқитиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни ОАВда Қўшма Штатлар 1,1 миллиард долларлик янги қурол-яроғ пакетини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Ғарб матбуотига кўра, АҚШ расмийлари РСЗО HIMARS учун Украинага ATACMS баллистик ракеталарини етказиббериш бўйича позициясини ўзгартирмаганликларини ёзган эдик.