Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси Уламолар кенгаши, Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси Қозилар кенгашининг қўшма ишчи йиғилиши иштирокчилари ҳамда Қозон ислом университетининг ислом ҳуқуқи соҳаси мутахассислари 2022 йил 23 сентябрь куни Қозон шаҳрида исмолиоғачи тариқати вакили муфтий Комил ҳазрат Самигуллин раислигида бўлиб ўтган анжуманда Россия президенти Владимир Путиннинг фуқароларни қисман сафарбар этиш тўғрисидаги фармони ўрганилиб, шариат тамойиллари ва қонун-қоидалари билан қиёсланди.
"Биз ушбу фармон хавфсизликни таъминлаш, Ватанни ҳимоя қилиш ва Россия халқларининг умумий миллий ва маънавий қадриятларини ҳимоя қилиш каби мусулмон қадриятларига зид эмаслигини эълон қиламиз. Биз Россия Федерацияси Президенти қарорининг асосли эканлигига шубҳа қилмаймиз, чунки у эксперт хулосаси ва мамлакатимизнинг асосий идоралари мутахассисларининг малакали баҳоси асосида шакллантирилди", — дейилади хабарда.
Юқорида айтилганларга асосланиб, Татаристон Республикаси МДИ мусулмонларнинг Россия армияси сафларида жанговар ҳаракатларда иштирок этиши жоиз эканлигини эълон қилди.
"Россия Федерациясига озодлик, халқ ва Ватан ҳимоясида қасамёд қилган мусулмонлар нафақат фуқаролик бурчи, балки исломий бурч бўлган ушбу қасамёдни бажаришга мажбурдирлар", — дейилади хабарда.
Дала шароитида фиқҳ масалалари бўйича диний хулосалар тўғрисида Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идфатвоораси қўшимча маълумот беради.
Татаристон мусулмонлар диний идораси сафарбарлик ҳақида гапирди
Татаристон мусулмонлари диний идораси сайтида мусулмонлар учун қисман сафарбарлик ва Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этиш масаласи бўйича хабар эълон қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси