Россия ва Украина ўртасидаги уруш адолатли шартлар асосида тугатилиши керак. Фақат Москва бунга халақит беряпти.
Бу ҳақида АҚШ президенти Джо Байден БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
"Путиннинг айтишича, гўёки Россия таҳдид остида. Лекин ҳеч ким Россияга таҳдид қилмади. Россиядан бошқа ҳеч ким бу можарони қидирмади. Биз бу можаро бўлишидан огоҳлантирдик ва ундан қочишга ҳаракат қилдик", - дейди Байден.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ урушни адолатли шартлар асосида, "ҳамма имзолаган шартлар асосида" тўхтатмоқчи.
"Бошқа давлат ҳудудини куч билан эгаллаб ололмайсиз. Бу йўлда турган ягона давлат бу Россия. Украина ҳар бир суверен давлат каби ҳуқуқларга эга. Биз Украина билан биргаликда Россия агрессиясига қарши турамиз. Нуқта. Қўшма Штатлар демократия учун курашмоқда ва бу демократия тарафдори бўлган дунёдаги дўстларимизни ҳимоя қилмоқда", - деди АҚШ президенти.
Байден "глобал қўрқув ва хўрлаш сиёсатига қарши", мамлакатларни ҳарбий йўл билан кенгайтириш сиёсатига қарши эканини таъкидлади.
Аввалроқ Джо Байден Россия диктатори Владимир Путинни Украинага ядровий таҳдидлар учун ҳам қоралаган эди.
Украина ва РФ ўртасидаги уруш адолатли шартларда якун топиши керак - Байден БМТда
Байден мамлакатларни ҳарбий йўл билан кенгайтириш сиёсатига, "қўрқув сиёсатига қарши" эканини таъкидлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши