Унинг сўзларига кўра, давлат Думаси томонидан қабул қилинган Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат учун йиллик шартнома имзолаган чет элликлар "узоқ кутиш ва бошқа бюрократик тўсиқларсиз фуқаролик олиш имкониятига эга бўлади."
Ўз навбатида, Москва ҳукумати Сахарово миграция марказида тўлиқ инфратузилмани жойлаштиради, бу Россия Федерацияси қуролли кучлари билан чет эл фуқаролари учун шартнома имзолаш тартибини тезлаштиради ва соддалаштиради. "Шаҳар хизматлари шартномалар тузишни фуқаролар учун иложи борича қулайроқ қилиш учун зарур бўлган барча нарсани қилади", деб ишонтирди Собянин.
Аввалроқ MediaHub тергов журналистикаси маркази ўзининг YouTube каналида Россиянинг "Вагнер ХҲК" хусусий ҳарбий компанияси орқали Россия ҳудудларидаги хусусий хавфсизлик компанияларига ходимларни жалб қилиш ниқоби остида ўзбек ва қирғиз фуқароларини Украинадаги урушга жалб қилиш бўйича текширувни эълон қилган эди. Текширув муаллифларининг сўзларига кўра, Украинадаги урушда иштирок этиш учун ойлик 240 минг рубл миқдорида мукофот таклиф этилади.
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, Россияда Марказий Осиёдан тўрт миллионга яқин муҳожир ишлайди: Тожикистондан бир миллион, Қирғизистондан бир миллион, Ўзбекистондан икки миллионга яқин ва Қозоғистондан 200 минг.
Агар Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланишидан олдин Марказий Осиё мамлакатларидан минглаб меҳнат муҳожирлари Россия фуқаролигини орзу қилган бўлса, унда 24 февралдан кейин вазият ўзгаришни бошлади. Меҳнат шартномасини имзолаш ва кейинчалик Украинадаги урушда бўлиб қолиш хавфи уларни Россия паспортини олиш бўйича ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.
Собянин "Сахарово" миграция марказида меҳнат муҳожирларини Россия армиясига расмийлаштиришни таклиф қилди
Москва ҳукумати яқинда «Сахарово» миграция марказида хорижий фуқароларнинг Россия армиясига қўшилиши учун тўлиқ инфратузилмани жойлаштиради, деб ваъда қилди Москва мэри Сергей Собянин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми