АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Кремлнинг псевдореферендум ўтказиш ва Россия Федерациясида сафарбарлик ўтказиш ҳақидаги қарори БМТ тамойилларига нисбатан "ўта ҳурматсизлик ва менсимаслик"дан далолат беради.
Блинкен БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида Россия бу қадамларни ҳозир – жанг майдонида йўқотишларга учраган ва Украинадаги уруш билан боғлиқ бутун дунё бўйлаб хавотирга тушганидан сўнг амалга ошираётганини таъкидлади, деб ёзади CNN.
Блинкен АҚШ ҳеч қачон Украинада Россия томонидан қўллаб-қувватланган сохта референдумларни ёки Россиянинг Украина ҳудудини аннексия қилиш бўйича ҳаракатларини тан олмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, бошқа давлатлар ҳам бунга аниқлик киритиши муҳим.
Блинкен бу ҳаракатлар ожизлик белгиси, "Россиянинг муваффақиятсизлиги белгиси" эканини таъкидлади.
20 сентябрь куни ОРДЛО даги Кремл қўғирчоқлари ўзларининг сохта референдумлари саналарини эълон қилишди. "Л/ДХР" жангарилари сохта овоз бериш 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди. Кремль томонидан назорат қилинадиган Херсон вилоятининг қўғирчоқ "ҳокимиятлари" ўша кунларда Россияга "қўшилиш" бўйича "референдум" ўтказиш режаларини эълон қилишди. 23-27 сентабрь кунлари Запорожье вилоятида ҳам босқинчилар томонидан псевдореферендум режаланган эди.
Баёнотлар Украина ҳимоячиларининг тезкор қарши ҳужумидан кўп ўтмай қилинган: 14 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги 6 сентябрдан бери (бир ҳафта ичида) Украина Қуролли Кучлари фақат Харьков вилоятининг ўзида 388 аҳоли пункти ва 8,5 минг квадрат метрга яқин ҳудудни озод қилганини маълум қилди.
Муваффақиятсизлик белгиси: Блинкен Кремлнинг "референдумлар" ўтказиш режалари ҳақида гапирди
Жанг майдонида рус армияси мағлубиятга учради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси