close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кремл умидсизликда, парда ортидаги музокаралар Донбассни Украинага қайтаришни таклиф қилмоқда - Соловей

Москва тинчлик келишувига эришиш учун Донбассни Украинага қайтаришга тайёрлигини ошкора бўлмаган ҳолда намойиш этмоқда.

Кремль Украина билан урушни тугатиш учун Вашингтон билан музокаралар олиб бормокда. Донбассни Киевга қайтаришга аллақачон ваъда берган.
Бу маълумотни россиялик сиёсатшунос Валерий Соловей мухолифатдаги "Популярная политика" YouTube каналида айтиб ўтди.
"Оммавий позиция: Россия ўз шартлари бўйича музокаралар олиб боришга тайёр. Ошкора бўлмаган ҳолда маслаҳатлашувлар бўлиб ўтмоқда. Улар Украина томони билан боряптими ёки йўқлигини билмайман, ишончим комил эмас. Лекин Америка томони билан боряпти, - деди Соловей.
Унинг таъкидлашича, бу суҳбатлар сўнгги бир неча ойдан бери давом этмоқда. Россия томони у ерда жуда мулойим.
"Россия томонининг музокарачилари аллақачон анча юриб қўйди... Тахмин қилиш мумкинки, Россия нафақат янги ҳудудлардан, балки Донбассдан ҳам воз кечади", - дейди россиялик сиёсатшунос.
У ҳозирча аниқ қарорлар қабул қилинмаганига ишонтирди. Балки Вашингтон шунчаки Москвага ишонмайди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирча эълон қилинган маълумотларнинг расмий тасдиғи йўқ.
Бироқ, Россия армиясининг Украина фронтларидаги позицияси тезда ёмонлашмоқда. РФ Қуролли Кучларининг мудофааси Харьков ва Донбассда аллақачон парчаланиб кетди. Украина Донбассни ҳарбий йўл билан қайтариб олиши эҳтимоли юқори.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase