Расмий маълумотларга кўра, собиқ Искровская кўчаси 1995 йил 21 апрелда Чеченистоннинг Гехи-Чу қишлоғи яқинида рус ракетасидан ҳалок бўлган Ичкерия президенти номи билан аталади. Кўча Украина пойтахтининг Соломенский туманида жойлашган.
Бу Украинадаги Дудаев номидаги биринчи кўча эмас, аввалроқ Ивано-Франковск, Львов, Хмельницкий ва Гош қишлоғидаги кўчалар унинг номи билан аталган. Полтавада Ичкерия президенти шарафига ёдгорлик лавҳаси очилган.
Шунингдек, Киев шаҳар ҳокимиятининг қарори билан Грозненская кўчаси Ичкерийская кўчаси деб ўзгартирилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ичкериянинг биринчи президенти номидаги кўчаларни Босния ва Герцеговина, Литва, Латвия, Эстония, Польша, Туркия ва Иордания шаҳарларида учратиш мумкин.
Аввалроқ Украинанинг Днепр шаҳрида шифокор ва кўнгилли Амина Окуева номидаги кўча пайдо бўлиши ҳам хабар қилинганди. Бу ҳақида 24 июнь куни Днепр шаҳар кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Киевда Жохар Дудаев номидаги кўча пайдо бўлди
Киевда тан олинмаган Чеченистон Республикаси президенти Жохар Дудаев шарафига кўча пайдо бўлди. Бу қарор бир кун аввал шаҳар кенгашининг ялпи мажлисида қабул қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси