Мукофотланганлар орасида Украина мусулмонлари "УММА" диний бошқармасининг собиқ раҳбари Саид Исмагилов ва Украина мусулмонлари ҳарбий руҳонийлиги раҳбари Мурод Путилин (расмда кўзойнакли) ҳам бор.
Шунингдек, қрим-татар жамоат арбоби Заир Смедляев ва сопрт арбоби Энвер Аблаевлар ҳам тақдирланди.
Донбассдаги жангларда қатнашган энг кекса қрим-татар Меметов Смаил вафотидан кейин "Жасорат учун" мукофотини олди.
Украина президентининг Қримдаги расмий вакили, қрим-татар Тамила Ташева ушбу мукофотлар ҳақида ёзди.
Албатта, Украина мусулмонлари бундай мукофотлар учун эмас, балки Аллоҳнинг ризолиги учун динини, мол-мулкини, эркинлигини, ақлини, аслини ҳимоя қилиш учун мудофаа урушида қатнашади. Шунга қарамай, Украина раҳбарияти уларнинг Украина халқининг тажовузкорга қарши миллий курашига қўшган ҳиссасини доимо қайд этиши қувонарлидир.
Украина ўз мусулмонларини тақдирлади
Украина президенти Владимир Зеленский Украина мусулмон умматининг бир қатор таниқли вакилларини "Буюк хизматлари учун" ва "Жасорат учун" орденлари билан тақдирлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар