Қора денгиз флоти штаб-квартираси хизматларининг бир қисми Севастополдан Новороссийскга кўчирилди. Бу ҳақида "Новая газета. Европа" Қримдаги манбаларга таяниб ёзади.
Эвакуация Қримдаги ҳарбий объектларга ўтган бир ой давомида уюштирилган ҳужумлар фонида бошланган. Қора денгиз флотининг Севастополь шаҳрида жойлашган штаб-квартираси 31 июль ва 20 август кунлари учувчисиз учиш аппаратлари томонидан ҳужумга учраган. Биринчи ҳужумда бир неча киши яраланган.
Новофедоровка (Саки), Белбек ва Гвардейское қишлоғида авиабазалар ва аэродромларга ҳужумлар уюштирилди. Жанкойда ҳарбий омборлар портлатилди. Севастополь, Керч, Евпатория, Бахчисарой, Саки ва бошқа кўплаб аҳоли пунктларида ҳаво мудофааси ишга туширилди. Новофедоровкадаги портлашлар натижасида бир киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди. Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, камида саккизта самолёт, шу жумладан учта камёб Су-30 самолёти йўқ қилинган. Шунингдек, 62 та кўп қаватли уй ва 20 та савдо объекти зарар кўрган. Кремль Украина ҳужуми ҳақидаги версияни қатъиян рад этади.
Натонинг 22 августдаги махфий ҳисоботига кўра, аэродромларга қилинган ҳужумлардан сўнг, Россия Қримдан ўнта қирувчи самолётни эвакуация қилди: олтита Су-35 ва тўртта Миг-31 самолётларни йўқотишнинг олдини олиш учун яриморолдан олиб кетилди. Блок маълумотларига кўра, Россия Қримдан қирувчиларини олиб чиқиб, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтирмоқда. НАТОнинг фикрича, Россия Украина ҳужумларига қарши туриш учун Қримдаги "ер-ҳаво" тактик ракеталари сонини, жумладан, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳам оширган.
НАТО маълумотларига кўра, Севастополь яқинидаги Белбек "Украина жануби ва Қора денгиз устидаги [қўшинларга] ҳаводан ёрдам кўрсатиш учун Россиянинг асосий аэродроми" бўлиб қолмоқда. У ерда 32 га яқин россиялик қирувчи учувчи бор. Асосан, Су-27 самолётлари, аммо Су-35С ва Миг-31БМ ҳам бор.
Қора денгиз флоти Севастополдан штаб-квартиранинг бир қисмини эвакуация қилди
Эвакуация Украина зарбаларидан кейин амалга оширилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси