close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўған: Уруш Украина яхлитлиги асосида тинчлик билан якунланиши керак

Туркия Россиянинг Украина ҳудудларини босиб олганини ҳеч қачон тан олмайди.

Россиянинг Украинага қарши уруши адолатли тинчлик билан якунланиши керак. Аммо Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети шартларида.
Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Қрим платформасидаги баёнотига асосланиб, "РБК-Украина" хабар бермоқда.
"Ҳурматли иштирокчилар, 24 февралдан бери давом этаётган уруш Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети асосида адолатли тинчлик ўрнатилиши билан якунланиши керак, деб ҳисоблаймиз. Туркия бу мақсадга эришиш мақсадида дипломатик канал яратиш учун фавқулодда ҳаракатлар қилди. Бу борада салмоқли ютуқларимиз бор, хусусан, ташқи ишлар вазирларининг Анталиядаги учрашуви, Истанбулдаги музокаралар ва "ғалла йўлаги"нинг ишга туширилишини қайд этишимиз мумкин", деди у.
Эрдўғон, шунингдек, Туркия Украина ҳудудлари, жумладан, Қримнинг Россия томонидан босиб олинишини ҳеч қачон тан олмаслигини қўшимча қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase