close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Германия Украинага 2000 та ракета беради

Ҳарбий ёрдам доирасида Германия ҳукумати Украинага 20 та 70 мм.калибрли ракета отиш мосламалари, улар учун 2000 та ракета, 30 та MG-3 пулемети ва 155 мм.калибрли артиллерия учун 1500 дан ортиқ снарядлар беради. Бу ҳақида Германия Вазирлар Маҳкамаси сайтида айтилади.

"Бу федерал ҳукуматга ёрдам деб аталадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган Бундесвер ва Германия саноатининг захираларидан етказиб беришни ўз ичига  олади", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Германия ҳукумати Киевга топширилган «Гепард» ўзиюрар зенит қуроллари (ЗСУ) сонини 12 тадан 15 тага, М113 зирҳли транспорт воситаларини 33 тадан 44 тагача оширишга ваъда берди. Украина, шунингдек, Германиядан 60,2 мингта та 40 мм калибрли ўқ-дорилар, 12 та зирҳли қутқарув машинаси ва 255 та юқори аниқликдаги Vulcano артиллерия снарядларини олади.
2022 йилнинг 1 январидан 8 августигача Германия ҳукумати Украинага умумий қиймати 686,4 миллион еврога қурол экспорт қилишни маъқуллади, дейилади хабарда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase