close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистондан Россиянинг "орқасига пичоқ санчиши"

КХШТ (ОДКБ) аъзоси АҚШ ҳарбий машқлари учун ўз ҳудудини тақдим этади.

Россия Федерациясининг "яқин хориж"да (аллақачон унутилаёзган атама) қалтис саргузаштли (Украина) ёки уқувсиз (Арманистон) ташқи сиёсати худди шундай натижага олиб келади - тарихан Россияга яқин бўлган давлатлар кучлар мувозанатига эришиш ёки қарамликни камайтириш учун бошқа ёрдам нуқталарини қидирмоқдалар.
Бунга Қозоғистон яхши мисол бўла олади. Лекин фақатгина бу мамлакатнинг бир ўзи эмас. КХШТ аъзоси бўлган Тожикистон АҚШ қўмондонлиги ва Америка армияси иштирокида ўтказиладиган "Минтақавий ҳамкорлик – 2022" машғулотлари учун ўз ҳудудини тақдим этди. Машғулотларда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Покистон иштирок этмоқда.
Яъни ғарбда америка HIMARS тизимлари КХШТ аъзоси - Россия армиясига зарба бермоқда, бу вақтда эса КХШТга аъзо Тожикистон АҚШ билан қўшма машғулотлар ўтказмоқда... КХШТнинг мустаҳкам эмаслиги (агар бундан баттар бўлмаса), бу лойиҳанинг муваффақиятсизлигига бундан аниқроқ далил керакми?
Эътибор беринг, АҚШ Афғонистонни тарк этганидан бери минтақадаги ўз позициясини мустаҳкамлашга интилмоқда. Ва бу машқлар иштирокчиларининг таркибига кўра, ҳаракатлар йўналиши аниқ.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase